Фото: Khaosod English
Таиланд полицияси икки соатдан ортиқ вақт давомида питон чангалида қолиб кетган аёлни қутқарди, деб хабар беради CNN.
Қайд этилишича, Аром исмли 64 ёшли аёл уйида идиш-товоқларни юваётганида оёғидан нимадир чаққанини пайқаган. «Илон олдинга ташланиб, мени чақиб олди», — дея эслайди аёл.
Шундан кейин питон аёлга ўралиб, уни бўға бошлаган. Полициячиларнинг сўзларига кўра, у икки соат давомида илон чангалидан қутулишга уринган. Аёл ёрдам сўраб бақирган, аммо аввалига ҳеч ким уни эшитмаган. Охир-оқибат қўшнилардан бири чинқириқларни эшитиб, полицияга мурожаат қилган.
«Аёл ерда, унинг устини эса питон ўраб олганини кўриб ҳайратга тушдик. Илон ҳақиқатда катта эди», — дейди полиция сержанти Анусорн Вонгмали. Қутқарувчилар аёлни илон чангалидан қутқаришга 30 дақиқа вақт сарфлаган ва уни шифохонага юборган.
Полициянинг маълум қилишича, мазкур воқеадан кейин илон қочиб кетган. «Уни тутиб қола олмадик», — дейилади хабарда.
Таиланд миллий боғларининг маълумотларига кўра, мамлакатда 250 турдаги илонлар учрайди, улар орасида уч турдаги питонлар ҳам бор. Питонлар заҳарли эмас, аммо улар ўз ўлжасига чирмашиб олиб, уни бўғиб ўлдиради. Таиланд Миллий соғлиқни сақлаш бошқармасининг қайд этишича, ўтган йили мамлакатда 12 мингга яқин одам заҳарли илонлар чақишидан даволанган, 26 киши ҳалок бўлган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди