Трамп: Эрон ядро қуролидан воз кечишга розилик билдирди

Эрон ядро қуролидан воз кечишга рози бўлган. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп “Fox News” телеканалига берган интервьюси давомида маълум қилди.
Оқ уй раҳбарининг таъкидлашича, томонлар ўзаро манфаатли келишувга эришиш арафасида турибди. Бироқ у энг мақбул шартларга эришиш учун шошилмаслик тарафдори эканини, шу боис музокаралар жараёни секин кечаётганини айтган.
Шу билан бирга, АҚШ президенти Эрон ядро қуролидан воз кечишга розилик билдирганини ҳам даъво қилди.
Трампнинг изоҳ беришича, аввал Эрон томони ядро қуролини ишлаб чиқармаслигини маълум қилган. Кейинчалик уни сотиб олиш эҳтимоли ҳақидаги саволга ойдинлик киритилгач, баёнот мазмуни ўзгартирилган. Энди унга кўра, Эрон “ҳарбий қуролни ишлаб чиқмайди ва уни ҳеч қандай йўл билан сотиб ҳам олмайди”.
Мазкур баёнот халқаро ҳамжамият томонидан диққат билан кузатилаётган АҚШ–Эрон муносабатлари ва ядро дастури бўйича музокаралар фонида янгради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!