16:56 / 27.09.2024
24

Швецияда бобо-бувиларга набираларига қарагани учун нафақа берилмоқда

Швецияда бобо-бувиларга набираларига қарагани учун нафақа берилмоқда
Фото: Getty Images
Швецияда энди бобо-бувилар набираларини парвариш қилгани учун ҳукуматдан пул нафақаси олмоқда. Тегишли қонун шу йилнинг ёзида кучга кирди. Барча маъмурий жараёнлар билан Швеция ижтимоий суғурта агентлиги шуғулланади, деб хабар берди Euronews.

Швецияда болани парвариш қилиш таътили ҳақидаги янги қоидаларга кўра, ота-оналар ўзидаги ҳақ тўланадиган таътилдан 45 кунгача бўлган қисмини боланинг қонуний васийси бўлмаган шахсга бериш ҳуқуқига эга бўлди. Ёлғиз ота-оналар эса максимал 90 кунни бошқа шахсга ўтказиши мумкин.

Швецияда ҳар бир бола учун давлат нафақаси 480 кун, яъни тахминан 16 ой давомида тўланади. 390 кун мобайнида пул шахснинг тўлиқ даромади асосида ҳисобланади, қолган 90 кун учун эса кунига 180 крон (17 доллар) миқдорида белгиланган қатъий сумма берилади.

Швеция Ижтимоий суғурта агентлиги вакилининг сўзларига кўра, янги қонун ота-оналарнинг иш ва шахсий ҳаёти ўртасидаги мувозанатни яхшилашга ҳамда гендер тенглигига кўмаклашишга қаратилган. Қонунни тақдим этган вазир Швеция бутун Европа учун намуна бўлишига умид қилмоқда.

Август ойи охирига келиб, қарийб 1500 нафар швед фуқароси янги қонун берган имкониятлардан фойдалангани айтилди.

Швецияда ота-оналар учун бошқа имтиёзлар ҳам бор — фарзанди 8 ёшга тўлмаганларга қисқартирилган иш куни берилади. Давлат хизматчиларига эса бу имтиёз боласи 12 ёшга тўлгунча амал қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Швецияда бобо-бувиларга набираларига қарагани учун нафақа берилмоқда