Исроилнинг Даниядаги элчихонаси яқинида портлаш юз берди

1 дақиқа ўқиш119
Исроилнинг Даниядаги элчихонаси яқинида портлаш юз берди
Фото: AFP
Исроилнинг Даниядаги элчихонаси яқинида яна портлаш юз берди. Портлаш элчихонадан тахминан 500 метр узоқликда содир бўлди. Бу ҳақда AFP агентлиги маълум қилди.

5 кун аввал, 2 октябрь куни Исроил элчихонаси яқинида иккита портлаш содир бўлганди.

“Биз, албатта, бугунги портлаш Исроил элчихонаси яқинидаги аввалги воқеа билан алоқаси бор-йўқлигини текширмоқдамиз. Ҳозирча бунга ҳеч қандай далил йўқ”, деди Копенгаген полицияси инспектори Трине Моллер журналистларга берган интервьюсида.

Маҳаллий ОАВ элчихонадан 500 метр узоқликда жойлашган турар жой биноси олдида портлаш излари акс этган кадрларни чоп этди.

2 октябрь куни рўй берган портлашни уюштирганликда гумон қилиниб уч киши ҳибсга олинган. Маълум қилинишича, уларнинг 2 нафари Швеция фуқаролари. Ҳибсга олинган шахсларга нисбатан терроризм бўйича айблов қўйилган.

Дания полицияси воқеадан кейин чегара назоратини кучайтиришга қарор қилди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?