70
Янги Зеландияда уч йил олдин фарзандлари билан уйидан қочиб кетган ота илк бор кўриниш берди
Фото: BBC
Янги Зеландияда уч йил олдин фарзандлари билан ёввойи ғойиб бўлган ота илк бор оммага кўриниш берди, деб ёзади BBC.
Том Филлипс 2021 йил декабрда рафиқаси билан жанжаллашиб қолганидан кейин Эмбер (8 ёш), Маверика (9 ёш) ва Жайду (11 ёш) исмли уч нафар фарзандини олиб, уйдан чиқиб кетган. Полициянинг тахминича, у оролдаги Вайкато ҳудудига жойлашган — эркакнинг қаерда экани ҳақида бирор маълумот берганларга 37,2 минг фунт стерлинг ваъда қилинган.
Ўтган ҳафта бир гуруҳ ўсмирлар ўз телефонларига номаълум шахсларни тасвирга олган. Янги Зеландия ОАВга кўра, ўсмирлар қидирувда бўлган болаларнинг бири билан гаплашишган. Уларнинг айтишича, узун соқол қўйиб олган Филлипснинг ёнида қурол бўлган, болалар эса ниқоб таққан ҳолда ҳаракатланган.
Мамлакат полицияси ушбу маълумотни «ишончли» деб атаб, болаларнинг қариндошлари учун бу яхши янгилик эканини билдирди.
Ҳуқуқ-тартибот идораларининг маълум қилишича, болалар охирги уч йилдан бери бошқа одамлар билан мулоқот қилмаган ва ҳеч қанақа таълим олмаган. «Бизнингчи, Том ва унинг фарзандларига кимлардир ёрдам кўрсатмоқда. Шу боис ушбу инсонларни бундай қилмасликка, тўғри йўл тутиб, полицияга мурожаат қилишга чақирамиз», — дейди детектив-инспектор Эндрю Сондерс.
Ўтган йили Филлипсни ҳибсга олишга ордер берилган, у Шимолий оролдаги кичик шаҳарда жойлашган банкни ўмаришга алоқадорликда гумонланган. Полицияга кўра, мазкур ҳолатни ўрганиш даврида унинг қуролланган шериги ҳам бўлгани аниқланган.
Янги Зеландия, Фарзандлари билан, Уйидан қочиб кетган, Том Филлипс “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»