08:30 / 15.10.2024
49

ДНК таҳлили Колумб Ғарбий европалик сефард яҳудий эканини тасдиқлади

ДНК таҳлили Колумб Ғарбий европалик сефард яҳудий эканини тасдиқлади
XV аср тадқиқотчиси Христофор Колумб Ғарбий европалик сефарад яҳудий бўлган. Бу ҳақда кўп асрлик сирни ҳал қилиш учун ДНК тестини қўллаган испан олимлари маълум қилди.

Фото: Reuters/ Севилья соборидаги Христофор Колумб черкови
1490 йилларда Испания томонидан молиялаштирилган экспедицияларга раҳбарлик қилган Колумбнинг кимлиги ва келиб чиқиши тарихчилар учун сир бўлиб қолган эди.

Анъанавий назарияга кўра, Колумб Генуядан (Италия) келгани, шунингдек, келиб чиқиши испан, юнон, баск, португал ёки инглиз бўлиши мумкинлиги тўғрисидаги тахминлар ҳам бўлган.

22 йил давомида тадқиқот олиб борган испан олимлари бу сирни очишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйган эди. Суд-тиббиёт олими Мигель Лоренте бошчилигидаги тадқиқотчилар Севилья соборида дафн этилган суяк қолдиқларнинг майда намуналарини ўрганиб чиқди, у ерда узоқ вақтдан бери Колумб суяк қолдиқлари қолган деб ишонилган. Бу қолдиқлар унинг таниқли қариндошлари ва авлодларининг ДНКси билан солиштирилган.

Фото: Reuters/ Христофор Колумбнинг тобути, Севилья, Испания
Тадқиқот натижалари Испаниянинг TVE телеканалида намойиш этилган “Колумб ДНКси: асл келиб чиқиш” ҳужжатли фильмида тақдим этилди. Дастурда Мигель Лоренте шундай деди:

Бизда Христофор Колумбнинг ДНКси бор, қисман бўлса-да, лекин етарли. Биз унинг ўғли Ҳернандо Колоннинг ДНКсини ҳам синаб кўрдик”.

Лорентенинг таъкидлашича, Ҳернандонинг Y хромосомаси ҳам, митохондриял ДНК ҳам яҳудийларга тегишлилик хусусиятларни ўз ичига олади.

Қайд этилишича, католик монархлари Изабелла ва Фердинанд яҳудий ва мусулмонларга мажбуран динни қабул қилиш ёки мамлакатдан чиқариб юбориш тўғрисида фармон чиқаргунга қадар Испанияда тахминан 300 мингта яҳудий яшаган.

Колумбнинг келиб чиқиши мумкин бўлган жойларини таҳлил қилиб, тадқиқотчилар у Ғарбий Европада туғилган бўлиши мумкин деган хулосага келишди.

Фото: Reuters
Тадқиқотга кўра, натижа деярли ишончли”, дея Лоренте Севилья соборида сақланган суяк қолдиқлари ҳақиқатан ҳам Колумбники эканлиги ҳақидаги олдинги назарияларни тасдиқлади.

Христофор Колумб 1506 йилда Испаниянинг Вальядолид шаҳрида вафот этган. Бироқ ўлимидан олдин у бугунги кунда Доминикан Республикаси ва Гаити ўртасида бўлинган Эспаньола оролида дафн этишларини васият қилган. Унинг суяк қолдиқлари 1542 йилда оролга олиб келинган, 1795 йилда эса Кубага олиб кетилган. Бироқ 1898 йилда қолдиқлар Севильяга олиб келинган ва узоқ вақтдан бери унинг сўнгги манзили шу шаҳар бўлиб қолган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ДНК таҳлили Колумб Ғарбий европалик сефард яҳудий эканини тасдиқлади