date
views 136

Футболчи майдонда чақмоқ уриши оқибатида вафот этди

Футболчи майдонда чақмоқ уриши оқибатида вафот этди
Перу футболида нохуш воқеа юз берди. Уанкайо шаҳрида “Хувентуд Беллависта” ва “Фамилия Чокка” жамоалари ўртасидаги учрашув вақтида кучли жала қуйди.

Футболчилар 23-дақиқада ўйинни тўхтатиб, майдонни тарк этаётган паллада ҳимоячи Хосе Уго де ла Круз Мезани чақмоқ урди.

35 ёшли ҳимоячи ва чақмоқдан шикастланган бошқа ўйинчиларни шифохонага етказишди. Бироқ Хосе Уго де ла Круз Меза шифохонага етказилганида жони чиқиб кетган эди.

Фожеа юз берган паллада унинг ёнида бўлган дарвозабон ва яна бир неча футболчи турли даражадаги куйиш жароҳатини олди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Футболчи майдонда чақмоқ уриши оқибатида вафот этди