13:44 / 19.11.2024
3

Трамп ғалабасидан кейин Қўшма Штатларни бутунлай тарк этишни режалаштираётган Голливуд юлдузлари

Трамп ғалабасидан кейин Қўшма Штатларни бутунлай тарк этишни режалаштираётган Голливуд юлдузлари
Дональд Трампнинг тарафдорлари унинг сайловдаги ғалабасини ажойиб ютуқ деб баҳоладилар. Бироқ Америка аҳолисининг катта қисми биснесменнинг дастури ва режаларини қўллаб-қувватлаганига қарамай, баъзи Голливуд вакиллари бундан қувонмади. Уларнинг кўпчилиги ижтимоий тармоқларда ўз норозилигини билдирди.

Масалан, Селена Гомес “юрагим оғрияпти” деб ёзган бўлса, Ариана Гранде эса “бугун бундай натижанинг чексиз оғирлигини ҳис қилаётган ҳар бир инсонга ҳамдард эканини” таъкидлади. Бироқ айрим машҳурлар фикр билдиришдан кўра янги сайланган президент ҳокимиятдан кетгунча, мамлакатни вақтинча тарк этишга қарор қилишди.

Том Ҳенкс

Дональд Трампнинг ғалабасидан сўнг Америкадан чиқиб кетиш трендини айнан актёр Том Ҳенкс бошлаб берди. “Форрест Гамп” фильми юлдузи ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида шундай ёзди:

“Оғир юрак ва ундан-да оғирроқ чамадон билан мамлакатни расман тарк этганимни маълум қиламан. Ҳа, сиз тўғри тушундингиз — ҳозир мен буни узоқ жойдан ёзяпман, бу ердан Америка бўлмаган жойнинг ажойиб манзараси кўринади. Нега бу ердаман деб сўрайсизми? Президент Трамп 2.0 мен кутган нарса эмасди. Сайлов натижаларини кўрганимда: “Қоч, Форрест, қоч!” деб ўйладим ва айнан шундай қилдим. Илтимос, буни севимли ватанимни тарк этиш деб ўйламанг — фақатгина сиёсий сабаблар туфайли жуда узоқ таътилга чиққанман, деб ҳисобланг. Балки, айнан президент Опра даврида қайтарман”.

Бироқ шов-шувли баёнотдан икки кун ўтгач, мухлислар Ҳенксни рафиқаси Рита Уилсон билан Лос Анжелес аэропортида кутиб олишди. Табиийки, бундай тез фурсатда ватанга қайтиш кўплаб саволларга сабаб бўлди. Актёр бунга изоҳ тариқасида аввалги баёнотини “ўта умидсизлик дақиқасида айтилган сўзлар” деб атади. “Эшикни қаттиқ ёпиш — менга тўғри келмас экан”, деб қўшиб қўйди актёр.

Ричард Гир

2024 йил бошида Испаниянинг Vanity Fair журналига берган интервьюсида Ричард Гир бошқа мамлакатда яшаш режалари ҳақида гапириб, ёш рафиқаси Александра Сильвани хурсанд қилиш учун унинг ватанига кўчиб кетмоқчилигини айтганди. Дональд Трампнинг ғалабасидан сўнг актёр ўз сўзида турди. Актёр Камала Ҳаррисни очиқ-ойдин қўллаб-қувватлаган эди.

Маълумки, Ричард Гирнинг Коннектикут штатидаги ранчоси аллақачон 11 миллион долларга сотилган, актёр ва оиласининг қаерда яшаши ҳозирча номаълум. Фақат шуниси маълумки, у АҚШдан анча узоқда жойлашган.

Шер

Яқинда Victoria’s Secret кўргазмасида чиқиш қилиб, жамоатчиликни хурсанд қилган қўшиқчи Шер Guardian журнали билан суҳбатда Дональд Трамп ғалаба қозонган тақдирда, албатта Американи тарк этишини маълум қилди.

Хонанданинг айтишича, тадбиркорнинг ўтган 4 йиллик бошқаруви унинг соғлиғига жиддий зарар етказган — хонанданинг ошқозон яраси очилиб кетган. Янги президентга бўлган муносабатни оддий адоват деб аташ қийин, чунки бир пайтлар хонанда “уни Ер юзидан йўқ бўлиб кетишини” хоҳлаётганини айтганди. Айнан шунинг учун у вазиятдан чиқишнинг энг мантиқий йўли сифатида мамлакатдан кўчиб кетишни кўради. Ҳозирча оммавий ахборот воситаларида Шернинг мамлакатни тарк этгани ҳақида расмий маълумот йўқ.

Роберт Де Ниро

Машҳур актёр Роберт Де Ниро Дональд Трампнинг энг ашаддий душманидир. Де Ниро принцип масалалари туфайли кейинги 4 йил давомида АҚШга боришни имконсиз деб атади:

“Агар 45-президент Оқ уйга қайтса, бу мамлакатни бутунлай тарк этаман. Бундай одам ҳокимият тепасида турган жойда қололмайман. Бу принцип ва маънавий масъулият масаласи. Гап одатдагидек сиёсат ҳақида эмас. Гап миллатимиз қалбига тааллуқли. Биз етказилган зарарни кўрдик ва бунга яна чидаш имконсиз. Мен Американи севаман, лекин уни жуда севганим учун жим туролмайман ва бунга шерик бўлолмайман”.

“Тентак”, “аҳмоқ”, “масхарабоз” ва “гангстер” — актёр интервьюларида Трампни шундай номлар билан атаган. Бироқ ҳозирча Де Ниронинг Американи тарк этгани ҳақидаги хабарлар ёлғон бўлиб чиқди. Афтидан, тобора кўпроқ машҳурлар Том Ҳенкс сафига қўшилиб, кескин баёнотларини ҳиссий жўшқинлик ва оддий инсоний туйғулар билан изоҳлашмоқда.

Софи Тернер

“Тахтлар ўйини” телесериали юлдузи Дональд Трамп ғалаба қозонган тақдирда “бу ердан жўнаб кетишини” айтди. Тернер вақтининг кўп қисмини ватани Буюк Британияда ўтказади, шунинг учун мухлислар яқин келажакда актрисанинг Англияга бутунлай қайтиши ҳақидаги эълонни кутишлари мумкин. Жо Жонас бунга рози бўладими ёки йўқми номаълум, чунки Софи икки қизи билан кўчиб кетишни режалаштирмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп ғалабасидан кейин Қўшма Штатларни бутунлай тарк этишни режалаштираётган Голливуд юлдузлари