16:36 / 19.11.2024
38

Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?

Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Кунни бошлашнинг турли усуллари мавжуд: будилникни ўчириб, уйқуни давом эттириш, китоб ўқиш, ижтимоий тармоқларга шўнғиб кетиш ёки нонушта тайёрлаш. Қуйида баъзи машҳур аёлларнинг эрталабки одатлари ҳақида маълумот берамиз.

Кейт Хадсон

Кейт дам олиш куни бўлса ҳам ҳар доим эрталаб соат 6:30 дан 7:30 гача уйғонади. Актриса ўрнидан туриб, бир финжон қаҳва дамлашдан олдин яна 15 дақиқа ётиши ва бир оз ухлаб олишни афзал кўради.

Женнифер Энистон

Женнифер эса эрталаб соат 4:30 да туради. Тўғри, фақат “сёмка”си ёки яна қандайдир ишлари режалаштирилган кунларидагина. Ҳатто дам олиш кунлари ҳам актриса эрталаб соат 8 гача, кўпи билан 9 гача ухлайди. Каравотдан тургач, у биринчи навбатда терисини намлайди. Кейин медитация қилиб, какаоли коктейл ичади.

Мерилин Монро

Голливуд юлдузи тириклигида бир пиёла сутни иситиб, хом тухумга аралаштириб ичарди. Кун бўйи тетик бўлиш учун Мерилин мултивитамин таблеткалар ҳам қабул қилган.

Одри Хепберн

Яна бир афсонавий актриса тонгни икки дона тухум ва донли ундан қилинган тостер билан бошларди. Одри ҳар ой дезинтоксикация курсидан ўтар, лекин ҳеч қачон нонуштани ўтказиб юбормасди.

Виктория Бекҳэм

Викториянинг эрталабки тартиби кўп йиллардан бери ўзгармайди. У эрталаб соат 6 да ўрнидан туради, икки ош қошиқ олма сиркаси ва киви қўшилган смузи ичади. Кейин эса спорт билан шуғулланиб, фарзандларини мактабга олиб боради.

Деми Ловато

Демининг таъкидлашича, у эрталаблари иккита машғулот ўтказишни ёқтиради. Дастлаб у бир соат давомида бокс, кикбоксинг ёки жиу-жицу билан, кейин яна бир соат давомида оғир атлетика билан шуғулланади.

Опра Уинфри

Опра эрталабки югуришга чиқишдан олдин кунини 20 дақиқалик медитация билан бошлайди. Кейин у сайрга чиқиш, мусиқа тинглаш ёки тушликка мазали таом тайёрлаш орқали ўзини янги кунга тайёрлайди. Шундан кейингина юлдуз кундалик ишларига киришади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?