Фото: West Alabama Watchman
АҚШнинг Род-Айленд штатида яшовчи оила ўз уйидан 1795 йилга тегишли кумуш доллар топиб олди. У узоқ вақт эски пойабзал қутисида турган. West Alabama Watchman сайти хабар беришича, ҳозирги қиймати 100 минг долларга баҳоланаётган танга 15 декабр куни GreatCollections кимошди савдосига қўйилади.
Топилма АҚШ зарбхонаси томонидан зарб этилган дастлабки кумуш тангалардан бири бўлиб, мазкур зарбхона президент Жорж Вашингтон даврида ўз фаолиятини бошлаган. Танга АҚШнинг миллий валюта яратиш бўйича дастлабки уринишларини акс эттиради. Бундан ташқари, айнан шу долларда ноёб кумуш қўшимча мавжуд — у танганинг оғирлигини стандартларга мослаштириш учун қўшилган. Бу турдаги тангалардан атиги 100 га яқин нусха сақланиб қолган.
Таъкидланишича, артефактни топган оила яқин вақтгача унинг тарихий қийматидан бехабар бўлган. Танга минимал даражада ейланганига қараб, мутахассислар унинг 1790 йиллар охири ёки 1800 йиллар бошида муомаладан олиб ташланганини тахмин қилмоқда. Долларга нуфузли PCGS AU58 ва CAC сертификатлари берилди. Улар танганинг юқори сифатини тасдиқлаб, коллекционерлар орасида унинг қийматини оширади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украиналик аскарлар Россия билан музокаралар олиб боришни исташмоқда
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Шойгу Россиянинг “ядро соябони” кимни ҳимоя қилишини айтди
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Путин Украинанинг ядровий бомба яратишига йўл қўймасликка ваъда берди
Эрдўғон БМТни ислоҳ қилишга чақирди
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди