23:12 / 02.12.2024
4

Байден ўғлини афв этгани учун танқидга учради: “У оиласини ўз мамлакатидан устун қўйди”

Байден ўғлини афв этгани учун танқидга учради: “У оиласини ўз мамлакатидан устун қўйди”
Фото: Bild
АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байденнинг ўз ўғлини афв этиш ҳақидаги қарори бир қатор америкалик сиёсатчиларнинг норозилигига сабаб бўлди.

Байден “Ҳеч ким қонундан устун эмас, ҳатто президент ҳам” дея асосий рақиби Дональд Трампни танқид қилган эди. Бироқ ҳозирда унинг ўзи ҳам худди шу сўзлар билан танқид қилинмоқда.

Республикачи сенатор Чак Грассли Байденнинг ҳаракатларидан ҳайратда қолганини ёзган. “У ўғлини афв этмаслигини бир неча бор айтганди ва мен унга ишонардим. Бу менинг хатом”, деб ёзади у.

Танқидга Байденнинг АҚШ Демократик партиясидан ҳам партиядошлари ҳам қўшилди.

Ота сифатида мен ўғлимга ёрдам бериш истагини тушунаман. Аммо мен унинг оиласини ўз мамлакатидан устун қўйганидан хафаман”, дея таъкидлаган Колорадо губернатори Жаред Полис.

Кузатувчилар орасида Байденнинг қарори жиноий ишларнинг таъсирчан рўйхатига эга бўлган ўриндоши Дональд Трамп учун ҳолат яратади деган хавотирлар кучаймоқда.

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг ўзи Байденнинг қарорини “суд тизимини суиистеъмол қилиш” деб атаган.

Аввалроқ Оқ уй баёнотида Байден қурол-яроғ савдоси ва солиқ қонунбузарликлари билан боғлиқ жиноятлари учун ҳукм қилинган ўғли Ҳантер Байденни афв этгани ҳақида хабар берилган эди.

Мен ўғлим Ҳантерни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзоладим. Лавозимни эгаллаганимдан бери Адлия вазирлигининг қарорларига аралашмаслигимни айтган эдим ва ўғлимнинг адолатсиз равишда суд тартибида таъқиб қилинаётганини кузатганимда ҳам сўзимда турдим”, дейилади баёнотда.

Президент Байден ўғлининг таъқиб қилиниши айнан уларнинг қариндошлик алоқалари ва давлат раҳбарининг сиёсий рақиблари босими билан боғлиқлигини таъкидлади. Унинг фикрича, суд жараёни қўпол сиёсат таъсирига учраган ва шу сабабли суд хатосига йўл қўйилган.

Умид қиламанки, америкаликлар ота ва президент сифатида бундай қарорга келганимнинг сабабини тушунишади”, деди Жо Байден.
АҚШ президенти ўғли нималарда айбланган?

Афв этиш Ҳантер Байденнинг ўз жиноятлари учун судланмаслигини англатади ва бу унинг қамоққа тушиш эҳтимолини бутунлай истисно қилади. Июнь ойида Ҳантер Байден узоқ давом этган суд жараёнидан сўнг ноқонуний қурол сотиб олиш ва сақлашда айбдор деб топди.

У сентябрь ойида тўққизта солиқ қонунбузарлигида ўзини айбдор деб тан олди. Бу қонунбузарликлар 1,4 миллион доллар миқдоридаги тўланмаган солиқлар билан боғлиқ.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Байден ўғлини афв этгани учун танқидга учради: “У оиласини ўз мамлакатидан устун қўйди”