
Фото: AP
Суриядаги исёнчиларнинг муваффақиятли ҳужуми фонида Россия ўз кемаларини Тартусдаги ҳарбий-денгиз базасидан олиб чиқишни бошлади, деб ёзди Naval News.
Портал маълумотларига кўра, 2 декабр куни Россия Қуролли кучларига Ўрта ер денгизида ёрдам кўрсатаётган «Ельня» танкери Тартусдан чиқиб кетган. У билан бошқа кемалар ҳам жўнаб кетган бўлиши мумкин. Суриядаги портга Россиянинг иккита фрегати ва сув ости кемаси жойлаштирилган эди.
Ҳарбий таҳлилчилар фикрига кўра, кемаларнинг олиб чиқилиши мамлакатдаги вазиятнинг ёмонлашгани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Россия ўз кемаларини Болтиқ денгизига жўнатиб, йўлда Жазоир ёки Ливияда тўхташи мумкинлиги таъкидланмоқда. Агар Москва Тартусдаги базани сақлаб қолишга қарор қилса, у ерга қўшимча кучларни юбориши керак бўлади, бунга бир неча ҳафта керак бўлади.
Суриядаги вазият ноябр ойи охирида «Ҳайъат Таҳрир аш-Шом» гуруҳи бошчилигидаги исёнчилар Ҳалабни эгаллаб, Хама томон юргач, кескинлашди. Сурия армияси мағлубиятни рад этди ва Россия ҳарбий-ҳаво кучлари кўмагида қарши ҳужумга тайёргарлик кўрмоқда. Москва эса Суриядаги кучлари қўмондонини ўзгартириб, генерал-полковник Александр Чайкони тайинлади ва Сергей Киселни лавозимидан четлатди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар