08:30 / 14.12.2024
14

Японияда ярим аср ичида илк бор кит гўшти учун кимошди савдолари ўтказилди

Японияда ярим аср ичида илк бор кит гўшти учун кимошди савдолари ўтказилди
Фото: AP Photo
Японияда 12 декабр куни Саппоро ва Симоносеки портидаги аукционлар орқали тахминан 1,4 тонна финвал турига кирувчи китлар гўшти сотилди, деб хабар беради MarketWatch.

Қайд этилишича, китлар Япониянинг Хоккайдо ороли яқинидаги сувларда 50 йилдан бери биринчи марта тутилган. Энг муҳим деликатес ҳисобланувчи финвал думининг гўштини нархи 1 килограмми учун 1,3 минг доллардан ошган.

1976 йилда Халқаро кит овлаш комиссияси финвалларни ортиқча ов сабаб ҳимояга муҳтож турга киритган. 2019 йилда Япония ушбу комиссия таркибидан чиққан ва тижорий кит овини қайта йўлга қўйган, ўша йили финваллар қонуний асосда овланадиган кит турлари рўйхатига киритилган. Токиодагиларнинг маълум қилишича, сўнгги тадқиқотлар Тинч океанининг шимолий қисмида финваллар популяцияси етарлича қайта тикланганини тасдиқлаган.

Амалдорларнинг сўзларига кўра, жорий мавсумда 30 та финвал овланган — бу овлашга рухсат этилган ушбу турдаги китларнинг ярмига тенг. Японияда жами уч турдаги китлардан 379 дона овлашга рухсат берилган. Ўтган йили кит овловчилар 294 та китни тутишга муваффақ бўлган (квотадан 80 фоиз камроқ).

Японияда кит гўштига бўлган талаб Иккинчи жаҳон урушидан кейин озиқ-овқат етишмовчилиги фонида ошиб кетган. Аммо экспертлар замонавий Японияда кит гўштига талаб юқори бўлишига шубҳа билдирмоқда. Осакадаги Этнология миллий музейининг кит ови бўйича мутахассиси Нобухиро Кисигамининг айтишича, кит гўштини айрим шаҳарларда истеъмол қилишади, аммо у Токио ва Япониянинг бошқа шаҳарларида оммалашмаган. Унинг нархи мол ёки бошқа турдаги гўштлардан қиммат.

«Бу кундалик овқат эмас, балки деликатес. У арзон ва мазали бўлмаса сотилмайди. Бу бизнесга айланиши керак, давлатнинг йирик субсидиясисиз ўйлайманки, у барқарорликка эришишга жуда қийналади», — дейди Кисигами.

Аввалроқ Исландия ҳукумати беш йил муддатга кит овига рухсат берганди. Ушбу муддат давомида энди ҳар йили кит овлаш мавсуми доирасида 209 та финвал ва 217 тагача минке китларини овлаш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Японияда ярим аср ичида илк бор кит гўшти учун кимошди савдолари ўтказилди