Фото: Reuters
Россия ўз қўшинларини Сурия шимолидаги фронт чизиғи ва Алавит тоғларидаги постлардан қисман олиб чиқмоқда, аммо иккита асосий база — Тартусдаги ҳарбий-денгиз базаси ва Латақиядан тахминан 20 километр жануби-шарқда жойлашган Ҳмеймим ҳарбий-ҳаво базасидаги ҳарбийларини қолдиряпти. Бу ҳақда суриялик тўрт нафар амалдорга таяниб, Reuters хабар берди.
Суриялик ҳарбийлар ва хавфсизлик соҳасидаги манбаларнинг хабар беришича, Россия оғир техникалар ва катта офицерларининг бир қисмини олиб чиқиб кетмоқда, улар Москвага йўл олади. Аммо иккита асосий базадаги қўшинлар жойида қолади. Манбаларнинг сўзларига кўра, Россия у ердан қўшинларни олиб чиқмаган ва бундай қилиш ниятида ҳам эмас. Reuters суҳбатдошларининг айтишича, мақсад — жойларда юз берган воқеалар ривожига мос равишда қайта гуруҳланиш ва дислокацияни ўзгартиришдан иборат.
Сурияликларнинг янги муваққат маъмуриятига яқин бўлган юқори мартабали вакилнинг таъкидлашича, Россия қўшинларининг Сурияда қолиши ва Башар Асад ҳукумати ҳамда Москва ўртасидаги олдинги битимлар муҳокама қилинмаган. «Бу бўлажак музокаралар масаласи ва охирги гапни Сурия халқи айтади», — дейди агентлик суҳбатдоши.
Россиядаги манба ҳам Суриянинг янги ҳукумати билан музокаралар давом этаётгани ва РФ ўз контингентини базаларидан олиб чиқиб кетиш ниятида эмаслигини тасдиқлаган.
2017 йилда Москва ва Дамашқ Тартус ва Ҳмеймим базаларидан 49 йил давомида — 2066 йилгача фойдаланиш бўйича келишув имзолаганди. Россия қўшинлари таркибида 7,5 минг ҳарбий билан бирга кўплаб қурол-яроғ ва ҳарбий техника ҳам бор. Бу, айниқса, Ҳмеймим авиабазасига тегишли. База ҳудудида зирҳли техника, зенит-ракета мажмуалари ва муҳандислик ускуналари мавжуд. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эртага Муроджон Аҳмадалиев профессионал боксдаги навбатдаги жангини ўтказади
Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер баҳоси Роналдуники билан тенглашди, навбат Мессига(ми?)
Хорижлик мутахассислар учун 2024 йилдаги энг яхши шаҳарлар рейтинги эълон қилинди
Россия Европа Иттифоқи ва АҚШдан снайпер милтиқларини қандай оляпти?
Фуқароларга “права” олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди
Трамп Зеленскийга зудлик билан ўт очишни тўхтатиш кераклигини айтди
Жанубий Корея президенти истеъфога чиқишдан бош тортди
Наманганда халқаро кўргазма: қиймати хонадонга тенг отлар, 200 килоли қўйлар ва осмонга учирилган кабутарлар (фото, видео)