Фото: Дунё
Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси делегацияси ишчи ташриф билан ушбу мамлакатнинг Окаяма префектурасига борди. Ташриф мамлакатнинг иқтисодий дипломатия сиёсатини фаол илгари суриш, Япония ҳудудлари билан савдо-иқтисодий, инвестициявий, туризм ва таълим соҳаларида алоқаларни кенгайтириш мақсадида уюштирилди.
Окаяма префектураси губернатори Рюта Ибараги билан учрашув давомида ушбу префектура ҳамда мамлакат ҳудудлари ўртасида иқтисодий, маданий, туризм, таълим ва қонуний меҳнат миграцияси соҳаларида алоқаларни кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди.
Губернатор Окаяма префектураси Японияда юқори сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан узум ва шафтоли етиштириш бўйича етакчи ҳудудлардан бири эканини маълум қилди. Шу билан бирга, префектурада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда инновацион ишланмалардан кенг фойдаланилиши айтиб ўтилди. Япония томони ушбу йўналишда Ўзбекистон билан тажриба алмашишга тайёрлиги ҳам билдирди.
Окаяма шаҳри мэри Масао Омори билан бўлиб ўтган мулоқот чоғида асосий эътибор ҳудудлараро иқтисодий ва туризм соҳасидаги ҳамкорлик ривожлантиришга қаратилди.
Мэр мамлакатнинг ушбу йўналишларда салоҳияти жуда юқори эканини алоҳида таъкидлаб, Окаяма шаҳрида Ўзбекистон тарғибот дастурлари ва тадбирларини ўтказишга амалий ёрдам кўрсатишга тайёрлиги тасдиқлади.
Ташриф давомида Ўзбекистон дипломатлари Tenmaya Co. Ltd компанияси президенти Казуёши Саито билан учрашув ўтказдилар. Унда Ўзбекистондан Японияга маҳсулотлар экспортини ошириш, Tenmaya савдо тармоқларида мамлакат маҳсулотлари сотувини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Tenmaya Co. Ltd компанияси президенти Казуёши Саито Tenmaya савдо тармоқларида Ўзбекистон қуритилган мевалари савдосини амалга оширишга қизиқиш билдирилди. Ушбу масалани Нагоя шаҳрида жойлашган "Ўзбекистон савдо уйи" имкониятларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.
Tokiwa Group компанияси ҳамда Okayama Plaza Hotel президенти - бош ижрочи директори Кюичиро Нагаяма билан олиб борилган музокаралар ҳам самарали кечди.
Кюичиро Нагаяма Ўзбекистонга бўлган бизнес-шериги орқали мамлакатимиздаги иқтисодий муҳит, инвесторлар учун яратилган шароитлар ҳақида батафсил маълумот олганини ва қизиқиши ортганини таъкидлади.
Учрашув якунида 2025 йилнинг биринчи чорагида Кюичиро Нагаяма бошчилигидаги Tokiwa Group компанияси вакилларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга бизнес-миссиясини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Илон Маск: “Европа давлатлари йўқ бўлиб кетиш хавфи остида”
Маск Украинага ёрдам беришни АҚШнинг энг ёмон қарорларидан бири деб атади
Германияда Рождество ярмаркасида теракт содир этилди
Доналд Трамп Европа Иттифоқига ультиматум қўйди
Россиялик ҳарбийлар Киевга баллистик ракета билан ҳужум қилди
Ўзбекистон Интерпол орқали Расаев ва Темирхановни халқаро қидирувга берди
БААда ҳибсга олинган ўзбекистонлик: “Вертолётда келиб, кўзимизни боғлаб олиб кетишди”
Кондиционер ва бошқа маиший техникалар хизмат муддатини қисқартирадиган 7 та одат