Фото: AP
Ироқ ҳукумати 2026 йил охиригача Америка қўшинларини мамлакатдан олиб чиқиб кетиш талабини қайта кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Ғарб ОАВлари хабар берди.
Мамлакатдаги Эрон тарафдорлари бўлган сиёсатчилар узоқ вақтдан бери АҚШ билан хавфсизлик муносабатларини узишга чақириб келган. Бироқ Бағдод расмийларининг фикрича, Суриядаги сўнгги воқеалар вазиятни бутунлай ўзгартириб юборди ва энди улар Ғарб ҳарбий ёрдамига муҳтож. Вашингтон томон бир қадам сифатида Ироқ раҳбарияти ҳатто маҳаллий Эрон тарафдорларидан иборат гуруҳлар билан Исроил томон ракета ва дронларни учиришни тўхтатиш бўйича келишувга эришган.
Маҳаллий расмийлар The Washington Post газетасига маълум қилишларича, Ироқ ҳукумати хавфсизлик соҳасида Америка томонидан қўллаб-қувватлаш зарурлиги ҳақидаги фикрини ўзгартирган. Уларга кўра, “минтақада содир бўлган сўнгги воқеалардан сўнг” Бағдод АҚШ қўшинларини олиб чиқиш бўйича илгари илгари сурилган муддатлардан воз кечишни кўриб чиқмоқда.
“Мен ҳақиқатан ҳам Ироқдан Америка ҳарбий миссияси муддатини узайтиришни расман талаб қилишини кутаман”, дейди The Washington Post манбаларидан бири.
Қайд этилишича, Ироқ бош вазири Муҳаммад ал-Суданий ҳам, ҳукуматнинг қуйи мансабдор шахслари ҳам АҚШнинг Сурия билан чегара яқинида разведка маълумотларини жойлаштириш каби сўровларини қондиришга тайёр. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Гренландия Дональд Трампга орол сотилмаслигини эслатиб қўйди
Путин учинчи жаҳон уруши ҳақидаги саволга қандай жавоб берди?
Эксперт: Россияга қарши санкциялардан Ўзбекистон ва Қирғизистон кўпроқ фойда кўрди
Қушлар учун ақлли қафас тақдим этилди: ўзи овқатлантириб, ўзи тозалайди
Тадқиқот: атиги минг қадам юриш депрессия хавфини камайтириши мумкин
Панама президенти Трампнинг таҳдидларига қандай жавоб қайтарди?
Путин МДҲ давлатлари раҳбарлари билан учрашади
Венгрия бош вазири: Европа Украинадаги можарода ютқазди