Какао 2024 йилда асосий хом ашё маҳсулотлари орасида энг сердаромадига айланди. Бу маҳсулот қиймати ҳатто Bitcoin ва АҚШ фонд биржасини ортда қолдирди, деб хабар берди MarketWatch молия нашри.
Март ойида какаонинг 1 тоннаси нархи 11 954 долларга етди. Яъни маҳсулот қиймати йил бошига нисбатан деярли 185 фоизга ўсди. Солиштириш учун: биткоин 128 фоиз, S&P 500 индекси 25 фоиз қимматлашган.
Нашр ёзишича, какао нархи ўсишдан тўхташига умид қилмаса ҳам бўлади. Чунки 2023/2024-қишлоқ хўжалиги йилида сўнгги 60 йилдаги энг жиддий тақчиллик кузатилди.
Камҳосилликнинг асосий сабабчиси — Ғарбий Африкадаги ноқулай об-ҳаво шароити. Океанлар ўта исиб кетиб, шундоқ ҳам икки йилдан буён иқлим ўзгаришларидан талафот кўраётган какао дарахтларига янада салбий таъсир кўрсатди.
Кот-д’Ивуар жаҳондаги какаонинг 35 фоизини, бутун Ғарбий Африка 70 фоизини етказиб беради.
Октябр ойида Ғарбий Африканинг айрим ҳудудларида ҳукм сурган нам ҳаво какао дарахтларига зиён етказди. Яқинда юз берган гарматан қуруқ чангли шамоли ҳам баҳорда йиғиб олинадиган ҳосилга хавф солмоқда.
Шунга қарамасдан, бозорда маҳсулотга талаб юқори ва нархлар осмонга кўтарилишда давом этяпти. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Гренландия Дональд Трампга орол сотилмаслигини эслатиб қўйди
Путин учинчи жаҳон уруши ҳақидаги саволга қандай жавоб берди?
Эксперт: Россияга қарши санкциялардан Ўзбекистон ва Қирғизистон кўпроқ фойда кўрди
Қушлар учун ақлли қафас тақдим этилди: ўзи овқатлантириб, ўзи тозалайди
Тадқиқот: атиги минг қадам юриш депрессия хавфини камайтириши мумкин
Панама президенти Трампнинг таҳдидларига қандай жавоб қайтарди?
Путин МДҲ давлатлари раҳбарлари билан учрашади
Венгрия бош вазири: Европа Украинадаги можарода ютқазди