Фото: “ТАСС”
Бокудан Грознийга учаётган Embraer 190 йўловчи самолёти 25 декабрь куни Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида қулаб тушди. Самолёт Azerbaijan Airlines авиакомпаниясига тегишли бўлиб, бортида 69 киши, жумладан, 5 нафар экипаж аъзоси бўлган.
Грозний аэропорти матбуот хизматига кўра, Бокудан учган самолёт Грознийдаги туман туфайли Махачқалъага, кейин эса Ақтауга йўналтирилган. Самолёт ҳалокатга учрашига қушлар галаси билан тўқнашув сабаб бўлган бўлиши мумкин. Гувоҳлар қулаган самолёт бортида кислород баллони портлаб кетгани, одамлар ҳушини йўқота бошлаганини айтмоқда.
Қозоғистон Транспорт вазирлиги маълум қилишича, бортда 37 нафар Озарбайжон, 6 нафар Қозоғистон, 3 нафар Қирғизистон, 16 нафар Россия фуқароси бўлган. Сўнгги маълумотларда 29 киши омон қолгани, 20 дан ортиқ одам касалхонадалиги маълум. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров қурбонларнинг оиласига ҳамдардлик билдириб, тирик қолган 12 киши оғир аҳволдалигини айтган.
Фото: Tengrinews
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев самолёт ҳалокатини текшириш бўйича комиссия тузишни буюрган. Унга бош вазир ўринбосари Бозумбаев раҳбарлик қилади. Тўқаев, шунингдек, жабрланганларга ёрдам кўрсатиш учун Остонадан Ақтауга шифокорларни юборишни буюрган.
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев авиафожиа муносабати билан Россиядаги МДҲ саммитига қатнашмай Бокуга қайтган. У ҳам қурбонларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирмоқда.
Қозоғистонда AZAL самолёти ҳалокатга учраганини чуқур қайғу билан қабул қилдим. Ушбу воқеа оқибатида жабрланганлар ва уларнинг яқинлари билан биргамиз, деган у.
Илҳом Алиев топшириғига биноан рақамли ривожланиш ва транспорт вазири, фавқулодда вазиятлар вазири, бош прокурор ўринбосари, соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, Фуқаро авиацияси давлат агентлиги директори ўринбосари, AZAL вице-президенти ва бошқа тегишли давлат органлари вакиллари воқеа жойини ўрганиш учун Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрига йўл олишди.
Ақтау, Самолёт ҳалокати, Қозоғистон, Озарбойжон, Azerbaijan Airlines лайнери “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Путин МДҲ давлатлари раҳбарлари билан учрашади
Россия разведкачилари аскарларни қандай асирга олишди?
Ўзбекистонда биринчи марта суяк инфаркти жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди
Путин учинчи жаҳон уруши ҳақидаги саволга қандай жавоб берди?
Алишер Усмонов уруш бошланганидан буён қандай қилиб 13,4 млрд долларга бойиди?
Панама президенти Трампнинг таҳдидларига қандай жавоб қайтарди?
Тадқиқот: атиги минг қадам юриш депрессия хавфини камайтириши мумкин
Эксперт: Россияга қарши санкциялардан Ўзбекистон ва Қирғизистон кўпроқ фойда кўрди