Хитойда туғилиш даражасини ошириш кампанияси бошланди

1 дақиқа ўқиш154
Хитойда туғилиш даражасини ошириш кампанияси бошланди
Фото: Getty Images
Хитойда туғилиш даражасини ошириш кампанияси бошланди, у никоҳни рағбатлантириш ва оилаларда болалар сонини кўпайтиришга қаратилган бўлиб, турли жабҳаларни қамраб олади. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.

Маҳаллий ҳокимият органлари турмуш қурган аёлларга қўнғироқ қилиб, уларнинг фарзанд кўриш режалари билан қизиқмоқда. Аёллар саломатлигини текшириш учун улар консултацияларга таклиф қилинади. Бир ёки ундан ортиқ боласи бор оилалар учун яна бир бола туғилишини рағбатлантирувчи махсус нафақалар назарда тутилган.

Бундан ташқари, Хитойдаги университетлар никоҳ ва севги масалаларига бағишланган махсус курсларни жорий этиши шарт. Ушбу курслар ёлғиз талабаларга мўлжалланган бўлиб, уларга келажакда мамлакатда туғилиш даражасининг ошишига ҳисса қўшиши мумкин бўлган муносабатларни ўрнатишда ёрдам беради.

2035 йилга келиб Хитой иқтисодий ва демографик қийинчиликларга дуч келиши мумкин. Бу Фушун шаҳридаги вазиятдан кўриниб турибди. Журналистлар шаҳарда ёшлар сони камайиб, кексалар улуши ортиб бораётганига эътибор қаратди.

“Хитой аҳолиси учта асосий тенденцияга дуч келмоқда: аҳолининг қариши, туғилиш ва никоҳ даражаларининг пастлиги. Болалар сони камайиб, кексалар сони кўпаймоқда. Хитойда аҳолининг қариш суръати ва кўлами мисли кўрилмаган даражада юқори”, деди таниқли иқтисодчи Рен Зепинг.

Бироқ, мутахассислар туғилиш даражасини ошириш бўйича расмий чоралар ёшларни оила қуришга ундашига шубҳа билан қарамоқда. Чунки ишсизликнинг кўпайиши ва иқтисодий ўсиш секинлиги туфайли бунга эришиш қийин кечади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?