date

Тайванда туғилиш даражасини ошириш учун янги тўлов таклиф қилинди

Тайванда туғилиш даражасини ошириш учун янги тўлов таклиф қилинди

Тайван ҳукумати туғилиш даражасини ошириш мақсадида болали оилаларга бериладиган субсидияларни кенгайтиришни таклиф қилди. Бу ҳақда Focus Taiwan хабар берди.

Таклифга кўра, 19 ёшгача фарзанди бор оилаларга ҳар ой 5000 Тайван доллари, яъни тахминан 155 АҚШ доллари миқдорида тўлов берилиши мумкин.

Ҳозирда бундай ёрдам фақат беш ёшгача боласи бор оилаларга тақдим этилмоқда. Янги тартиб жорий этилса, тўлиқ сумма бола 5 ёшга тўлгунга қадар нақд берилади.

6 ёшдан 17 ёшгача бўлган болалар учун эса субсидиянинг ярми жамғарма ҳисобига ўтказилиши режалаштирилган. Бу маблағ кейинчалик боланинг университетда ўқиши учун ишлатилиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Тайванда туғилиш даражасини ошириш учун янги тўлов таклиф қилинди