Суриядаги ҲТШ раҳбари гуруҳни тарқатиб юбориш режасини маълум қилди

1 дақиқа ўқиш268
Суриядаги ҲТШ раҳбари гуруҳни тарқатиб юбориш режасини маълум қилди
Аҳмад аш-Шараа (Абу Муҳаммад ал-Жўланий номи билан машҳур)
Сурияда ҳокимият тепасига келган «Ҳайъат Таҳрир аш-Шом» (ҲТШ) гуруҳи раҳбари Аҳмад аш-Шараа Миллий конференция давомида гуруҳ тарқатиб юборилишини эълон қилишини айтди. Шу билан бирга, мамлакатда қонуний сайловларни ўтказиш тўрт йилга чўзилиши мумкин, деди у Al-Arabiya телеканали билан суҳбатда.

Аҳмад аш-Шараа (Абу Муҳаммад ал-Жўланий номи билан машҳур) сайловлардан олдин аҳолини рўйхатга олиш жараёни ўтказилиши кераклигини тушунтирди. Унинг сўзларига кўра, янги Конституцияни ишлаб чиқиш уч йилгача давом этади. Шу билан бирга, Суриянинг янги ҳукумати раҳбари мамлакат аҳолиси бир йил ичида ижтимоий соҳада ижобий ўзгаришларни кўришига ваъда берди.

Аш-Шараа ўтиш даври маъмурияти АҚШ томонидан қўллаб-қувватланаётган ва курдлардан иборат Сурия демократик кучлари (SDF) билан мамлакат шимоли-шарқидаги инқирозни ҳал қилиш бўйича музокаралар олиб бораётганини тасдиқлади. Натижада SDF миллий қуролли кучлар таркибига қўшилиши керак. У курдлар Сурия тузилмасининг ажралмас қисми эканини тасдиқлаб, бўлиниш бўйича ҳар қандай режаларни рад этди.

«Сурия бўлиниб кетмайди», деб ишонтирди Аш-Шараа.

Шу билан бирга, Аш-Шараа, Башар Асадни ҳокимиятдан ағдарган ва унга асосий мухолифат бўлган «Ҳайъат Таҳрир аш-Шом» гуруҳининг тарқатиб юборилиши Миллий мулоқот конференциясида эълон қилинишини айтди.

ҲТШ бошчилигидаги исломий гуруҳлар ноябр ойи охирида Сурияда ҳужум бошлади. Икки ҳафта ўтгач, улар мамлакат пойтахтига кириб, ҳокимиятни эгаллаб олди. Президент Башар Асад эса Россияга қочди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?