14:49 / 02.01.2025
15

Днестрбўйи аҳолиси газ, иссиқ сув ва иссиқликсиз қолди

Днестрбўйи аҳолиси газ, иссиқ сув ва иссиқликсиз қолди
Фото: Vladislav Bachev/REUTERS
Россия газининг Украина орқали транзити тўхтатилгани сабабли тан олинмаган Днестрбўйи аҳолиси 1 январ, чоршанба кунидан бери газ, иссиқлик ва иссиқ сувсиз қолмоқда.

Днестрбўйида иссиқлик ва иссиқ сув йўқ

«Корхонанинг иссиқлик ишлаб чиқариш объектларига газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилиши муносабати билан 2025 йил 1 январ соат 7.00 дан бошлаб аҳолини иситиш учун иссиқлик энергияси ва иссиқ сув билан таъминлаш тўхтатилади», — дейилади «Тирастеплоэнерго» компанияси хабарида. Фақатгина шифохоналар учун истисно қилинган.

Ҳозир Тираспол ва унинг атрофида кундузи +7°C, кечаси эса -2°C атрофида. Фуқароларга иссиқ сув жўмракларини очмаслик ва батареялар ичидаги сувни тўкмаслик тавсия қилинди. Иситиш учун электр иситгичлардан фойдаланиш, дераза ва эшиклардаги ёриқларни ёпиш, уларни адёл ва пардалар билан ёпиш таклиф этилган. «Иссиқ кийининг ва ўткир респираторли инфекциялар ва гриппдан профилактика дори-дармонларини қабул қилинг», дея қўшимча қилди «Тирастеплоэнерго».

Газ ўчирилиши ва электр таъминоти тўхтатилиши

«Тираспольтрансгаз-Приднестровье» компанияси истеъмолчилар, жумладан, турар жой ва хусусий бинолар, шунингдек, қозонхоналар учун газ ўчирилишини эълон қилди. Фуқароларга газ жўмракларини ёпиш ва таъминотни мустақил равишда тиклашга уринмаслик тавсия этилди.

«ТСВ Приднестровье» телеканали минтақадаги энг йирик Молдавия (Кучурган) давлат электр станцияси электр энергияси ишлаб чиқариш учун газдан кўмирга ўтишни бошлагани ҳақида хабар берди. «Ўтиш нормал, лекин МГРЭС 105 мегаватт қувват ишлаб чиқаряпти. Ишлаб чиқариш қуввати кўп қаватли бинолар иситгичлар билан исинишга ўтганида ортади», — дея хабар берди телеканал.

«Приднестровец» Telegram-каналига кўра, электр станциясидаги кўмир захиралари 50-52 кунга етади. Бундан ташқари, станция Молдованинг қолган қисмига, Днестрбўйи ўнг қирғоғига электр энергияси етказиб беришни тўхтатди. Кишинёв ҳукумати мамлакатнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини Руминиядан харидлар орқали қоплашига ишонтирмоқда.

Кишинёвда янги йил чироқлари энергия инқирози туфайли ўчирилди

Украина орқали транзитда Россия газини етказиб бериш тўхтатилиши муносабати билан расмийлар томонидан жорий этилган энергия тежаш чоралари туфайли Кишинёвда янги йил чироқлари 1 январ куни ўчирилди.

Кишинёв мэри матбуот котиби Наталя Иксар Facebookʼда пойтахтнинг янги йил гирляндалари осилган, аммо чироқларсиз кўчалари суратини эълон қилди. «Қишки таътиллар тугади», деб ёзди у. «Кишинев в теме» Telegram-каналининг ёзишича, бутун шаҳарда ёруғлик фақат Буюк халқ йиғилишининг марказий майдонида қолдирилган.

Аввалроқ пойтахт мэри Ион Чебан расмийлар «1 январдан бошлаб электр энергиясини босқичма-босқич ўчириш чораларини кўриши» ҳақида огоҳлантирган эди. Мэрнинг айтишича, асосий арча, марказий майдон ва собор яқинидаги майдондан ташқари бутун шаҳар бўйлаб декоратив ёритиш чироқлари ўчирилади.

Мэр Молдова ҳукумати энергия сарфини қандай камайтиришни аниқ тушунтирмаганидан шикоят қилди. «Бизда 300 дан ортиқ троллейбус, 350 та мактаб ва болалар боғчалари, шифохоналар, поликлиникалар, стратегик корхоналар, кўча ёритгичлари ва светофорлар мавжуд», — деди у.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Днестрбўйи аҳолиси газ, иссиқ сув ва иссиқликсиз қолди