Владимир Лисин / Фото: Bloomberg
25 нафар россиялик дунёнинг энг бой 500 кишиси рейтингига киритилди ва улар бир йил давомида бойлигини 18,5 миллиард долларга оширди.
Bloomberg Billionaires Index (BBI) ҳисоб-китобларига кўра, НЛМК пўлат қуйиш компанияси бенефициари Владимир Лисин бир йил ичида энг кўп даромад олди, унинг бойлиги 5 миллиард доллардан ошган.
BBI маълумотлари миллиардерларга тегишли компанияларнинг акциялари нархига асосланади. Ушбу рейтинг дунёдаги энг бадавлат 500 кишини, шу жумладан 25 нафар россияликни ифодалайди. Ушбу 25 нафар россиялик миллиардернинг умумий бойлиги, BBI ҳисоб-китобларига кўра, йил бошида 347,62 миллиард долларни ташкил қилган.
Россиялик миллиардерлар рейтингида биринчи ўринни (ва глобал рейтингда 54-ўринни) «Норникель» акциядори Владимир Потанин эгаллади - унинг бойлиги ўтган йили 736 миллион долларга кўпайиб, 31,8 миллиард долларга етди.
Иккинчи ўринда (глобал рейтингда 62-ўрин) 29 миллиард доллар билан Владимир Лисин, учинчи ўринда (глобал рейтингда 71-ўрин) эса ЛУКОЙЛ эгаларидан бири Вагит Алекперов, у йил давомида 2,59 миллиард долларга бойиди ва давлати 27,2 миллиард долларга етди.
Умуман олганда, дунёнинг энг бой 500 кишисининг бойлиги бу йил 10 триллион доллардан ошди. Ҳозирги кунда энг бадавлат уч киши Илон Маск (432 миллиард доллар), Жефф Безос (239 миллиард доллар) ва Марк Цукерберг - (270 миллиард доллар) бўлиб турибди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Сречко Катанецдан "куйганлар"...
Қозоғистонда икки йил ичида 27 нафар «жиноий авторитет» қўлга олинди
Хитойда метапневмовирус гриппдан кейинги иккинчи энг кўп тарқалган ЎРВИга айланди
Юрак хуружининг олдини олиш учун бир умрга татигулик маслаҳатлар
Шу десангиз, укам...(ҳажвия)
Қозоғистонда AZAL йўловчиларини қутқаришда иштирок этган 19 кишига давлат мукофотлари топширилди
Ҳарбий таҳлилчи: “Украина кунига 20 квадрат километргача ҳудуд йўқотмоқда”
Зеленский Украинада сайловлар қачон бўлиб ўтишини маълум қилди