09:35 / 03.01.2025
54

Туркия Украинада ўт очишни зудлик билан тўхтатишга чақирди

Туркия Украинада ўт очишни зудлик билан тўхтатишга чақирди
Фото: Murat Gok/Anadolu/picture alliance
Туркия Украинада зудлик билан оташкесим эълон қилиниши тарафдори. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан 2 январ, пайшанба куни белгиялик ҳамкасби Бернард Квентин билан ўтказилган қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.

«21-асрда Европа марказида юз минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлган ва бутун бир мамлакатни вайрон қилган уруш, бу уруш сабаб бўлган миграция, иқтисодий ва бошқа инқирозлар имкон қадар тезроқ тўхтатилиши керак», — дея Фиданнинг сўзларини келтиради Hurriyet газетаси сайти.

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, Квентин билан учрашувда улар «урушнинг Европа ва бутун дунёда тугаши ҳақида ўз фикрларини билдирган ва бу борада фикр алмашилган».

Ноябр ойида Фидан Украина ҳудудий яхлитлигини сақлашни Россия-Украина урушини адолатли ҳал қилиш шарти деб атаган ва Анқара Москва ва Киев позициялари ўртасида умумий позицияларни топишда давом этишини айтган.

Денис Шмигал: Украинанинг мудофаа қуввати олти баробар ошди

Украина ҳарбий-саноат мажмуасининг имкониятлари олти баробар ошди. Фронт учун деярли барча дронлар Украинада ишлаб чиқариляпти. Бу ҳақда бош вазир Денис Шмигал маълум қилди.

«Украина эркин дунёнинг барча мамлакатларига қараганда кўпроқ ўзиюрар артиллерия тизимини ишлаб чиқаряпти. Ракета дастури сезиларли ютуқларга эришди. Украинанинг узоқ масофали қуроллари яратилди», — деди у.

Бош вазирнинг қайд этишича, дрон сегментида Украина ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотлари 96 фоиздан ортиқни ташкил қилади. «Армия дронов» лойиҳаси доирасида 1,2 миллиондан ортиқ дрон харид қилинди.

У, шунингдек, шериклар Украина Қуролли кучлари учун Украина корхоналаридан қурол сотиб олаётганда, «Дания модели»нинг муваффақиятли ишини таъкидлади. Хусусан, 1 миллиард долларга яқин маблағни жалб қилинди.

Украинанинг ЕИга қўшилиш жараёнига тўхталиб, у Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича дастлабки музокаралар 2024 йилда бошланганини эслатди.

«Украинанинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиши бўйича музокаралар бошланди. Украина қонунчилигининг Европа қонунчилигига мувофиқлигини ташқи текшириш бошланди. Биринчи музокаралар кластери бўйича у аллақачон якунланган», — дея қўшимча қилди Шмигал.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё