date
views 325

Меган Маркл Netflix’да ўзининг шахсий лайфстайл шоусини тақдим этди (видео)

Меган Маркл Netflix’да ўзининг шахсий лайфстайл шоусини тақдим этди (видео)
Фото: Netflix
Netflix стриминг платформаси ўзининг YouTube каналида янги “Ҳурмат билан, Меган” шоусининг трейлерини намойиш этди. Лойиҳа муаллифи ва бошловчиси собиқ актриса ва Сассекс герцогиняси Меган Марклнинг ўзидир.

Мазкур шоу муаллифлари сўзларига кўра, Меган Марклнинг лойиҳаси лайфстайл услубидаги кўрсатувларга бўлган ўзгача ёндашувни намойиш этади. Унинг премерасида фойдали маслаҳатлар ва турли меҳмонлар билан самимий суҳбатлар бўлиб ўтади. Меган Маркл эса томошабинларга ўзининг пазандалик маҳоратларини кўрсатади ва шахсий тавсияларини баҳам кўради.

Фото: Netflix
Трейлердан гувоҳи бўлишимиз мумкинки, шоудаги воқеалар фақатгина ошхона биносида тасвирга олинмайди. Айрим кадрларда Меганнинг ҳақиқий асалари боқиладиган жойда асал йиғаётгани, уй ҳайвонлари билан ўйнаётгани ва гул дўконида флорист сифатида ўзини синаб кўраётгани кўрсатилган.

Трейлерда Маркл “ҳар доим оддий нарсаларни янада яхшилаш, такомиллаштириш ва одамларга уларни қадрлашимизни кўрсатиш орқали ҳайратлантиришни яхши кўраман”, деб таъкидлаган. Шунингдек, видеода унинг турмуш ўртоғи, Британия шаҳзодаси Гарри ҳам тасвирга тушган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Меган Маркл Netflix’да ўзининг шахсий лайфстайл шоусини тақдим этди (видео)