Панама канали.
Фото: Wikipedia
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп Панама канали масаласида босим ўтказишни тўхтатмаса, Панама президенти Хосе Раул Мулино БМТ Хавфсизлик кенгашига мурожаат қилмоқчи. Бу ҳақда Politico газетасига таяниб Xabar.uz ёзмоқда.
Ўтган чоршанба куни Панаманинг амалдаги раҳбари мамлакатнинг собиқ президенти Эрнесто Перес Балядарес билан суҳбатлашиб, Трамп таҳдидини тўхтатмаса БМТ Хавфсизлик кенгашига мурожаат қилиши мумкинлигини айтган. Мулино вазиятнинг қай тарзда ривожланишини баҳолаш учун Трампнинг инаугурациясини кутмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ҳали расман лавозимига қайтмасидан туриб, Трамп қатор кутилмаган баёнотлар берди: Канадани 51-штатга айлантириш, Данияга қарашли Гренландияни АҚШга қўшиб олиш, Мексика кўрфазини «Америка кўрфази» дея қайта номлаш кабилар. Трамп Атлантика ва Тинч океанларини боғловчи муҳим сув йўли — Панама каналига ҳам кўз олайтирмоқда.
Мамлакат иқтисодиёти ва миллий хавфсизлигида муҳим рол ўйновчи Панама канали АҚШ учун «ҳаётий муҳим», деган Трамп ўз баёнотида. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Германияда захирадаги ҳарбийлардан иборат махсус бўлинма ташкил этилади
Toyota компанияси Фужи тоғи этакларида «ақлли шаҳар» қурилишини якунлади
Трамп Гренландиядан Россияга қарши қандай фойдаланмоқчи экани маълум бўлди
Курскда икки нафар шимолий кореялик ҳарбий асирга олинди (фото)
Лос-Анжелесдаги ёнғинларнинг эҳтимолий сабабчиси қўлга олинди
Қозоғистон Марказий Осиё давлатлари орасида ҳарбий қудрат бўйича етакчига айланди
Мўғулистонда ҳукуматга қарши норозилик намойишлари бошланди
Зеленский шимолий кореялик жангчилар асирга олинганини маълум қилди