Фото: Shutterstock
Антарктида музликларидан ажралиб чиққан дунёдаги энг катта А23а айсберги ўтган бир йил давомида ўз майдонининг 9 фоизидан айрилди. Бу ҳақда Арктика ва Антарктика илмий-тадқиқот институти маълум қилди.
«Дунёдаги энг йирик А23а айсберги Жанубий Жоржия оролларидан тахминан 300 километр узоқликда сузишда давом этмоқда. Сўнгги вақтларда музлар эриши натижасида айсберг ўлчами сезиларли даражада камайди, 2023 йил ноябрдан бери у майдонининг қарийб 9 фоизини йўқотди. 2025 йилнинг дастлабки икки ҳафтасида айсберг ҳақиқатдан ҳам Жанубий Жоржия ороллари йўналишида ҳаракатланди. Аммо сўнгги ҳафтада А23а йўналишини ғарб томон ўзгартирди. Унинг кейинги траекторияси шамол ва океан оқимларига боғлиқ бўлади, бироқ у ороллар яқинидан сузиб ўтиши мумкин», — дейилади хабарда.
А23а айсберги Антарктида соҳилларидан 1986 йилда ажралиб чиққан, бироқ кўп ўтмай Ведделл денгизи «тиқилиб қолган». Ўттиз йил давомида у статик «муз ороли» сифатида жойидан қимирламаган. 2020 йилга келиб, у яна ҳаракатланишни бошлаган. Апрель бошларида А23а Антарктиданинг циркумполяр оқимига кирган эди — бу Ер юзидаги барча дарёларда оқадиган сувдан юз баробар кўпроқ сувни айлантирадиган улкан куч ҳисобланади. Ўтган йилнинг декабр ўрталарида А23а айсберги Скотия денгизидаги тузоқдан чиқиб, Жанубий океан томон ҳаракатланишни бошлагани тўғрисида хабар берилган эди.
Сўнгги баҳолашларга кўра, айсберг майдони 3672 квадрат километрни ташкил этмоқда, оғирлиги эса 1 триллион тонна. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар