Фото: Ижтимоий тармоқлар
27 январ куни Олмаота судида «Ёввойи Арман» (Дикий арман) номи билан танилган Арман Жумагелдиeв ва Олмаотадаги маҳаллий кенгаш депутати Қайрат Кудайбергеннинг иши бўйича суд жараёни якунланган. Маҳаллий ОАВларга кўра, улар 2022 йил январида Қозоғистондаги намойишлар вақтида оммавий тартибсизликларни уюштирганлик ва унда иштирок этганликда айбланмоқда.
Олмаота суди 2022 йил январь воқеалари бўйича «Ёввойи Арман» номи билан танилган Арман Жумагелдиевга нисбатан 20 йилга озодликдан маҳрум қилиш бўйича ҳукм чиқарди. Хусусан:
· Арман Жумагелдиев — Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси кўмагида жиноий таъсирни кенгайтириш мақсадида уюшган жиноий гуруҳ ташкил этиш, 2022 йил январь воқеаларининг асосий ташкилотчиси, жиноий гуруҳ таркибида одамларни ўғирлаб, калтаклаш каби бир қанча ҳаракатларда айбдор, деб топилиб 20 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
· Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси собиқ ходими Руслан Искақов — 2016 йилдан Жумагелдиэвга «ҳомийлик» қилган, январь воқеаларида жиноят изларини яшириш учун одамларни ўғирлашни буюрганликда айбланиб, 15 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилинди.
· Собиқ маҳаллий депутат Қайрат Худойберген – меҳмонхонада штаб ташкил этгани, бизнесни ҳимоя қилиш баҳонасида спортчиларни тартибсизликларга жалб қилишда айбдор, деб топилди ҳамда — 8 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
· Шунингдек, Ёввойи арман гуруҳининг 13 аъзоси 10 йилдан 15,5 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Тартибсизликларнинг қолган иштирокчилари 1,5 йилдан 7 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилинган.
27 январь куни бўлиб ўтган суд жараёнига жамоатчилик ва матбуотга кириш имкони берилмаган ҳамда ёпиқ эшиклар ортида ўтказилди. ОАВ вакилларига суд залини онлайн кузатишга рухсат берилди.
«Ёввойи Арман» ва унга алоқадор шахслар 2024 йилнинг февраль ойида Олмаота ва Чимкент шаҳарларида қўлга олинган эди. Қозоғистон ҳукумати Жумагелдиевни январь ойидаги намойишлар етакчиларидан бири деб атаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар