Оскар Женкинс
Украина Қуролли кучлари таркибида жанг қилган Австралия фуқароси Оскар Женкинс Россия томонидан асирга олинган. Бу ҳақда Австралия ТИВ раҳбари Пенни Вонг маълум қилди.
«Австралия ҳукумати Россиядан Оскар Женкинс тирик ва ҳибсда экани бўйича тасдиқлов олди», — дейди ташқи ишлар вазири.
Вонгнинг таъкидлашича, ҳукумат Женкинснинг тақдиридан «жиддий хавотирда» ва аллақачон Москвага ҳарбий асирлар билан халқаро гуманитар ҳуқуқларга мос равишда муносабатда бўлиш кераклигини билдирган.
ТИВ раҳбарининг айтишича, Австралия ҳукумати Россияни Женкинсни озод этишга чақиради. «Агар Россия Женкинсга халқаро гуманитар ҳуқуқларга мос равишда ҳимоя тақдим этмаса, бизнинг жавобимиз аниқ бўлади», — дея қўшимча қилади у.
The Guardian’нинг қайд этишича, Женкинс қандай шароитда сақланаётгани тўғрисида маълумот жуда кам. Россия томонига кўра, австралиялик РФ ҳудудида ҳибсда сақланмоқда, унинг соғлиғи эса «нормал» дея баҳоланган.
Декабр ойида «военкор» Александр Сладков россиялик ҳарбийлар австралиялик асир билан мулоқот қилгани ва уни бир неча бор ургани тасвирланган видеони эълон қилганди. Эркак ўзини 32 ёшли биология ўқитувчиси Оскар Женкинс деб таништирган. У Австралия ва Украинада яшашини билдирган.
15 январ куни ABC телеканали Женкинс ўлдирилган бўлиши мумкинлигини маълум қилганди. Журналистлар бунда УҚК таркибида жанг қилаётган бошқа хорижликларга таянган. Ушбу маълумот расман тасдиқланмаган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар