1 феврал тонгида Россия ҳарбийлари Украинанинг бир қанча ҳудудлари бўйлаб ҳаво зарбалари йўллади. Ракеталар ва дронлар Полтава, Харкив ва Запорижжядаги турар жойларга зарар етказган. Запорижжя, Одесса, Суми, Хмельницкая ва Киев областлари ҳам зарбалар остида қолган.
Полтавада Россия ракетаси беш қаватли уйга келиб урилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди, улар орасида икки бола ҳам бор, деб хабар берган Украина фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизмати.
Украиналик қутқарувчилар Полтавада Россия ракетаси келиб тушган турар жой атрофида. 2025 йил 1 феврал
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA
Яна 17 киши жароҳатланган, улардан тўрт нафари болалар, дейилади ФВДХ хабарида. 22 киши харобалар орасидан чиқариб олинган.
Қурбонлардан бири — актриса Анастасия Колвах. Бу маълумотни у ишлаган «Замонавий мулоқот театри» тасдиқлаган.
Тарқалган фото ва видеоларда зарба беш қаватли уйнинг подъездини тўлиқ яксон этганини кўриш мумкин. Харобалар остида одамлар қолаётган бўлиши мумкин.
Вайроналарни тозалаш ва қутқарув ишлари давом эттирилмоқда. Воқеа жойида 460 дан ортиқ қутқарувчи, кучишлатар тузилмалар ва коммунал хизматлар ходимлари ишламоқда.
«Қурбонларнинг яқинларига ҳамдардлик билдираман. Воқеа жойида барча зарур хизматлар иш олиб бормоқда, қутқаришмоқда ва зарур ёрдамлар кўрсатилмоқда», — дея Полтавадаги воқеаларга муносабат билдирган президент Володимир Зеленский.
Зеленский бу зарбаларни «навбатдаги террорчилик жинояти» деб атаган ва яна бир бор ғарблик ҳамкорларни мамлакатни қўллаб-қувватлашни кучайтиришга, жумладан, қўшимча ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари етказиб беришга чақирган.
Полтава бўйлаб зарбалар шанбага ўтар кечаси бошланиб, тонгга қадар давом этган, бутун Украина бўйлаб дронлар ва ракеталар орқали ёпирилма ҳужум уюштирилганида рўй берган.
Россия қўшини бу вақт давомида Полтава областига бир неча бор ҳужум уюштирган.
Полтава области ҳарбий маъмурияти Миргород районидаги энергетика инфратузилмалари шикастлангани, натижада 160 дан ортиқ хонадон электр таъминотидан узилганини маълум қилган.
Маҳаллий аҳоли вакиллари Полтавага ракета зарбаси оқибатлари бартараф этилиши жараёнини кузатмоқда
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA
Украиналик қутқарувчилар Россия ракетаси Полтавадаги кўп қаватли уйга келиб урилиши оқибатида ҳалок бўлган киши жасади билан
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA
Vladyslav Boiko / Reuters / Scanpix / LETA
Полтава бўйлаб ракета зарбаси оқибатида шикастланган енгил автомобиллар
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA
Украиналик қутқарувчилар Полтавада Россия ракетаси урилган уйдан одамларни чиқариб олмоқда
Украина ФВДХ / EPA / Scanpix / LETA
Полтавада Россия ракетаси урилган беш қаватли уй аҳолиси вакиллари
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA
Қутқарувчилар Россиянинг Полтавага ракета зарбаси қурбони бўлган киши устини ёпмоқда
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA
Россиянинг Полтава бўйлаб ракета зарбаси оқибатларини бартараф этаётган қутқарувчилар
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар