Америкалик машҳур об-ҳаво башоратчиси — Фил лақабли суғур баҳор қачон келишига ишора берди.
«Суғур куни» фильми орқали кўпчилигимизга маълум бу жонивор АҚШнинг Пенсилвания штатидаги Панксатони шаҳарчасида яшайди.
2025 йилнинг 2 феврал куни уясидан чиқаётиб ўз соясини кўриб қолган Фил ортига қайтиб кириб кетди, бу қиш яна олти ҳафта давом этишини англатади.
Айтишларича, Суғур куни анъанаси 1886 йилдан бери мавжуд. Ҳар йили 2 февралда панксатониликлар Фил яшаётган жой томон отланишади. Агарда суғур ўз соясини кўриб қолса, қиш яна олти ҳафтага чўзилади, акс ҳолда эса баҳор эрта келади.
Албатта, бу шунчаки анъана. Филнинг башоратлари кўпинча хато чиқади. Ҳақиқий баҳор эса мартнинг 20-саналаридан (бизнинг талқинда Наврўз ёки ҳамал кирганидан) бошланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар