Сурия муваққат президенти Саудия Арабистонига илк расмий ташрифини амалга оширди

2 дақиқа ўқиш561
Сурия муваққат президенти Саудия Арабистонига илк расмий ташрифини амалга оширди
2 февраль куни Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шара ўзининг илк хорижий сафари доирасида Саудия Арабистонига борди. Associated Press агентлигининг хабар беришича, бу ташриф Дамашқнинг ўз иттифоқчиларини қайта шакллантираётганидан далолат беради. Хусусан, Сурия Эрондан узоқлашиб, Саудия Арабистонига яқинлашаётган кўринишда.

Аш-Шара ташриф чоғида ташқи ишлар вазири Асад ал-Шайбоний билан бирга Саудияга йўл олди. Саудия аэропортида уни мамлакат байроғи билан бирга Суриянинг янги уч юлдузли байроғи ҳам қарши олгани агентлик томонидан қайд этилган.

Муҳаммад бин Салмон билан учрашув

Аш-Шара Саудия валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон билан Ар-Риёддаги "Ал-Ямама" саройида музокаралар ўтказди. Саудия матбуоти ушбу ташрифни "Суриянинг хавфсизлиги ва барқарорлигини қўллаб-қувватлаш йўлидаги қадам" деб баҳолади. Саудия Арабистони расмий агентлиги маълум қилишича, шаҳзода аш-Шарани президентлик лавозимини эгаллагани билан табриклаб, Сурия халқи учун барқарорлик ва тараққиёт тилаган. Аш-Шара эса Саудия ҳукуматига кўрсатилган қўллаб-қувватлаш учун миннатдорчилик билдирган.
Сурия муваққат президенти Саудия Арабистонига илк расмий ташрифини амалга оширди
Учрашувда Суриянинг келажаги, мамлакатда иқтисодий вазиятни яхшилаш ва унинг ҳудудий яхлитлигини сақлаш масалалари муҳокама қилинган.

Суриянинг сиёсий йўналишидаги ўзгаришлар

2011 йилда Саудия Арабистони Башар Асадга қарши исёнчиларни қўллаб-қувватлаган асосий давлатлардан бири эди. Бироқ, Асад Россия ва Эрон ёрдами билан ҳокимиятни сақлаб қолганди. Аш-Шаранинг ҳокимиятга келиши эса Суриянинг халқаро позициясида ўзгаришларга йўл очмоқда.

Январ ойида Саудия ташқи ишлар вазири шаҳзода Файсал бин Фарҳон Дамашққа ташриф буюриб, Сурияга қарши санкцияларни бекор қилиш бўйича мулоқотлар олиб борилаётганини маълум қилган эди. Аш-Шара эса халқаро санкцияларни бекор қилиш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни кучайтирмоқда.

Ташрифдан аввал у Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашиб, Сурия масаласида Қатарнинг қўллаб-қувватлаши муҳим эканлигини таъкидлаган эди.

Манзара ўзгармоқда

The Guardian нашри ушбу ташриф минтақавий иттифоқлар таркибида катта ўзгаришлар содир бўлаётганидан далолат беришини қайд этган. Шу билан бирга, Саудия 2023 йилда Сурияни қайтадан Араб Лигасига қабул қилган эди. Бу эса Саудиянинг Аш-Шаранинг асосий иттифоқчилари бўлган Қатар ва Туркиядан фарқли ёндашувга эга эканлигини кўрсатмоқда.

Ҳозирги вақтда Сурия ҳали ҳам турли жангарилар таҳдиди остида. Манбиж шаҳрида содир бўлган портлашлар тинч аҳолини ҳалокатга олиб келаётгани вазиятнинг жиддийлигини кўрсатади. Аш-Шара Саудия Арабистони билан яқин ҳамкорлик орқали Сурияни тинчлик ва барқарорлик сари олиб боришни мақсад қилган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?