Сурия муваққат президенти Умра зиёратини адо этди (видео)

1 дақиқа ўқиш1.1K
Сурия муваққат президенти Умра зиёратини адо этди (видео)
Фото: Saudi Press Agency
Сурия муваққат президенти Аҳмад ал-Шараъа (ал-Жулоний) Саудия Арабистонига ташрифи чоғида Умра зиёратини адо этди. Бу ҳақда Arab News хабар берди.

Ал-Жулоний 2 февраль куни Ар-Риёдга етиб борди ва валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон билан учрашди. У Суриянинг хавфсизлиги ва барқарорлигини қўллаб-қувватлаш йўлларини муҳокама қилди. Бу Ал-Шараъанинг лавозимга тайинланганидан сўнг амалга оширган биринчи хорижий сафари ҳисобланади. Ал-Жулоний ташриф давомида Маккада Умра зиёратини адо этди.

Сурия муваққат президенти Умра зиёратини адо этди (видео)
Фото:Saudi Press Agency
Сурия муваққат президенти Умра зиёратини адо этди (видео)
Фото:Saudi Press Agency
Сурия муваққат президенти Умра зиёратини адо этди (видео)
Фото:Saudi Press Agency
Сурия муваққат президенти Умра зиёратини адо этди (видео)
Фото:Saudi Press Agency
Сурия муваққат президенти Умра зиёратини адо этди (видео)
Фото:Saudi Press Agency
Ал-Шараъа 4 февраль куни Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг таклифига биноан Анқарага ташриф буюради.

Сурияда ҳокимият алмашинуви ва Саудия Арабистонининг роли

Ал-Шараъа 29 январь куни Сурия муваққат президенти этиб тайинланди. Унинг раҳбарлигидаги “Ҳаёт Таҳрир аш-Шам” (ХЦҲ) гуруҳи декабрь ойи бошида Сурия президенти Башар Асадни ағдаришга бошчилик қилди.

Саудия Арабистони подшоҳи Салмон ва унинг ўғли шаҳзода Муҳаммад бин Салмон Аш-Шараъани Сурия президенти лавозимига тайинлангани билан табриклаган биринчилардан бўлди. Сурия уруш вайрон қилган мамлакатни қайта тиклашни молиялаштириш ва иқтисодиётни жонлантириш учун Форс кўрфазининг бой давлатлари ёрдамига умид қилади.

Январь ойи ўрталарида Саудия Арабистони Сурияга қарши санкцияларни бекор қилиш тарафдори бўлди. Декабрь ойида Асад тахтдан ағдарилганидан бери Суриянинг янги ҳукумати бир қатор хорижий сиёсатчиларни, шу жумладан Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербокни қабул қилди. У январь ойи бошида Сурияга ташриф буюрганди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?