![Россия ва Украина 150 ҳарбий асирни алмашди](/uploads/posts/2025-02/urush.webp)
Россия ва Украина навбатдаги ҳарбий асирларни алмашиш жараёнини амалга оширди. Ҳар икки томон ҳам 150 нафардан ҳарбий асирни озод қилди. Асирларни қайтариш жараёнида Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) воситачилик қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
Хабарга кўра, 5-февраль куни музокаралар натижасида Киев назоратидаги ҳудуддан 150 нафар россиялик ҳарбий қайтарилган, эвазига эса 150 нафар Украина қуролли кучлари аскарлари топширилган.
Россия томонидан озод қилинган аскарлар ҳозирда Беларусда бўлиб, уларга тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилмоқда ҳамда яқинлари билан боғланиш имконияти берилган. Кейинчалик улар Россияга етказилади.
Украина Президенти Владимир Зеленский ҳам ўзининг Telegram-каналида бу алмашинувни тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, озод этилган 150 украиналик ҳарбий орасида Мариупол ва Запорожье вилоятида асирга тушган денгиз пиёдалари, ҳаво кучлари вакиллари, десантчилар, миллий гвардиячилар, чегара қўшинлари ҳамда бир нафар полициячи бор. Айримлар икки йилдан ортиқ асирликда бўлишган.
Бундан аввал, 2024-йил 30-декабрь куни ҳам Россия ва Украина худди шундай форматда — "150 га 150" шаклида ҳарбий асирларни алмашган эди. Ўшанда ҳам БАА воситачилик қилган эди.
13-январ куни Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ҳарбий асирларни алмашиш жараёни мураккаб кечаётганини, аммо бу борадаги ишлар давом эттирилишини маълум қилган эди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар