5-февралдан мигрантларга янги қоидалар қўлланилади

1 дақиқа ўқиш844
5-февралдан мигрантларга янги қоидалар қўлланилади
Россияда 5-февралдан бошлаб ноқонуний мигрантларга нисбатан янги қоидалар кучга киради. Мамлакатга ҳужжатсиз келган ёки рухсатсиз яшаб турган хорижликлар назорат қилинадиган шахслар рўйхатига киритилади. Улар депортация қилинмагунча ёки ўз ихтиёри билан чиқиб кетмагунча ушбу рўйхатда қолади.

Рўйхатга тушган хорижликлар қуйидаги чекловларга дуч келади:
* Ички ишлар органларидан рухсатсиз яшаш жойини ўзгартириш тақиқланади.
* Бошқа ҳудудга кўчиб ўтиш учун олдиндан хабар бериш шарт бўлади.
* Кўчмас мулк ва транспорт воситаларини сотиб олишга рухсат берилмайди.
* Никоҳдан ўтиш мумкин эмас.
* Юридик шахс ташкил этиш ва якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш тақиқланади.
* Банк ҳисобварақлари очиш ва айрим молиявий операцияларни амалга ошириш чекланади.

Агар мигрант ушбу қоидаларга қайта-қайта риоя қилмаса, у депортация қилинади ва ички ишлар органлари махсус муассасига жойлаштирилади.

Шунингдек, агар вояга етмаган мигрант "ножоиз" деб топилса, ушбу мақом унинг ота-онасига ҳам татбиқ этилади. Мигрантни исталмаган шахс сифатида тан олиш сабаблари орасида бир неча бор чиқариб юбориш, судланганлик ёки сохта ҳужжатлар тақдим этиш бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, хорижликларни чиқариб юбориш ваколатига эга бўлган амалдорлар рўйхати кенгайтирилди. Энди судьялар ва чегара ходимларидан ташқари, ҳудудий ва транспорт полицияси раҳбарлари, Миграция хизмати бошлиқлари ҳамда наркотик назорати бўйича масъул ходимлар ҳам мигрантларни мамлакатдан чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Бу эса ички ишлар органларига қоидабузарликлар, жумладан, виза ва миграция қоидаларига риоя қилмаслик учун ўз мустақил қарорларини чиқариш имконини беради. Россия Ички ишлар вазирлиги ушбу ўзгаришларни амалга ошириш учун тегишли фармойишларини янгилади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?