Брюс Уиллис тилдан қолди ва оила аъзоларини таний олмаяпти

1 дақиқа ўқиш19.2K
Брюс Уиллис тилдан қолди ва оила аъзоларини таний олмаяпти
2022 йил бошида фронтотемпорал деменция (FTD) ташхиси қўйилган Голливуд актёри Брюс Уиллиснинг соғлиғи ёмонлашгани айтилмоқда, деб ёзмоқда Дарё нашри.

Бу деменциянинг эрта бошланишига олиб келадиган нейродегенератив касаллик бўлиб, 70-75 фоиз ҳолларда 40 ёшдан 65 ёш оралиғида кузатилади. Статистик маълумотларга кўра, FTD барча деменция ҳолатларининг 20 фоизи​​ни ташкил қилади. Уни даволаб бўлмайди, бемор охир-оқибат тилдан қолиш, мантиқий фикрлаш ва мустақил ҳаракат қилиш қобилиятини йўқотиши мумкин.
Брюс Уиллис тилдан қолди ва оила аъзоларини таний олмаяпти
Фото: Lisa.ru
Маълумотларга кўра, актёрнинг аҳволи кундан кунга ёмонлашиб бормоқда. Энди у бошқа ўқий олмайди ва умуман сўзлаша олмайди ҳам. Оиласи уни қўллаб-қувватлаш учун актёр билан кўпроқ вақт ўтказишга ҳаракат қилмоқда. Вақти-вақти билан ижтимоий тармоқларда унинг соғлиғи ҳақида маълумотлар ҳам бериб боришяпти.
Брюс Уиллис тилдан қолди ва оила аъзоларини таний олмаяпти
Брюс Уиллис қизи билан
Фото: Lisa.ru

2022 йилнинг март ойида актёр Брюс Уиллиснинг оила аъзолари унинг ижодий фаолияти якунига етгани, Голливуд юлдузида афазия — бош мия қобиғи шикастланиши натижасида юзага келадиган нутқ бузилиши аниқланганини маълум қилган эди.

Деменция даҳшатли нейродегенератив касаллик бўлиб, ҳеч кимни аямайди. Ҳозирда Брюс собиқ хотинини танимаса ҳам, хайриятки, ҳали ҳам хотини Эмма ва унинг болаларини танийди. Актёрнинг оила аъзолари — рафиқаси Эмма Хемминг, қизлари ва ҳатто собиқ рафиқаси Деми Мур ҳамиша унинг ҳолидан хабар олиб туради.

Аввалроқ Брюс Уиллис хасталигига қарамай, узоқ вақтдан бери биринчи марта омма олдида кўриниш берди. У Лос Анжелесдаги ёнғинларга қарши курашаётган қутқарувчиларни қўллаб-қувватлаш учун ҳодиса жойига келди. Актёр жабр кўрганларнинг қўлларини жимгина силкитди, лекин шунинг ўзи ҳам аҳоли учун катта бир таскин эди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?