Ким Чен Ин ҳар қандай урушга тайёр замонавий армия яратмоқчи

1 дақиқа ўқиш607
Ким Чен Ин ҳар қандай урушга тайёр замонавий армия яратмоқчи
Фото: Reuters
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ҳар қандай урушга тайёр замонавий армияни яратишга чақирди, деб хабар бермоқда News1 га таяниб Дарё нашри.

Бу ҳақда КХДР етакчиси Кан Кон ҳарбий академиясига ташрифи чоғида айтиб ўтган. Хусусан, у ўқувчиларга замонавий уруш олиб боришга мувофиқ амалий тажриба ва “қўмондонлик кўникмалари”ни эгаллашни топширди.

Reuters ёзишича, Шимолий Корея етакчисининг сафари мамлакат Украинадаги ҳарбий операцияда Россияни қўллаб-қувватлаш учун минглаб ҳарбийларни юборганидан кейин бўлиб ўтган.

"Жанубий Корея разведка хизмати сиёсатчининг ҳарбий бўлинмалар ва машғулотлар бўйича аввалги текширувлари Россияга қўшимча аскарлар юборишга тайёргарликнинг бир қисми бўлиши мумкинлигини тахмин қилди", дея таъкидлайди агентлик.

News1 га кўра, жанговар ҳаракатларда иштирок этаётган Шимолий Корея қўшинлари дронлардан фойдаланиш каби замонавий уруш усулларига нисбатан заиф бўлиб чиқди. Нашрнинг қайд этишича, Ким Чен Ин яқинда Россияга юборилган ва Украинада асирга олинган аскарлар “Жанубий Кореяга қочиб ўтмоқчи” эканлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг ҳарбий мактабларни бирма-бир текширмоқда.

Россия ва КХДР 2024 йилда Кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги шартномани имзолаган эди. Ушбу ҳужжатнинг 4-моддасида “Агар томонлардан бири бир ёки бир неча давлатнинг қуролли ҳужуми туфайли уруш ҳолатига тушиб қолса, бошқа томон БМТ Низомининг 51-моддаси ҳамда КХДР ва Россия қонунларига мувофиқ унга зудлик билан ўз ихтиёридаги барча воситалар билан ҳарбий ёрдам кўрсатиши” белгиланган.

Киев маълумотларига кўра, КХДР Россияга 12 мингга яқин аскар юборган, уларнинг аксарияти Курск вилоятига йўналтирилган. Кремль Шимолий Корея қўшинларининг кўчирилиши ва ҳаракатланиши ҳақидаги маълумотларга изоҳ бермаган.

2024 йилнинг 1 ноябрь куни КХДР ТИВ раҳбари Сой Сон Хи Пхеньян Россия армиясига ёрдам кўрсатишини расман эълон қилди, бироқ бу ёрдам нималардан иборат эканига аниқлик киритмади.

20 ноябрь куни The Wall Street Journal Украина ва Жанубий Корея расмийларига таяниб, Шимолий Корея Россияга мамлакатнинг ўн нафар энг юқори мартабали амалдорларидан бири — 500 нафар зобитлар қаторида генерал-полковник Ким Ён Бокни юборгани ҳақида хабар берган эди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?