Олимлар қора туйнукларнинг тез ўсиш сабабини аниқлашди

1 дақиқа ўқиш11.7K
Олимлар қора туйнукларнинг тез ўсиш сабабини аниқлашди
Астрономлар катта тезликда ўсувчи ёш қора туйнукни аниқлашди. У Катта портлашдан атиги 1 миллиард йил ўтиб шаклланган. Ушбу кашфиёт эрта коинотда қандай қилиб улкан қора туйнуклар пайдо бўлганини тушунишга ёрдам беради.

Тадқиқотчилар бразар – жуда кам учрайдиган ва қудратли фаол галактик ядролардан бирини топдилар. Унинг нури 12,9 миллиард ёруғлик йили масофани босиб ўтиб, ҳозир Ерга етиб келган. Бу илк коинотда бундай жисмоний ҳодисалар кенг тарқалган бўлиши мумкинлигини кўрсатади.

Бразарлар ва қора туйнукларнинг ўсиши
Бразарлар нихоятда ёрқин ва юқори частотали электромагнит нурланишга эга. Улар кучли зарралар оқимини Ердан кузатиш мумкин бўлган тарзда нурлантиради. Ушбу радиация оқимлари қора туйнукларнинг магнит майдонлари орқали ҳосил бўлади ва уларнинг тез ўсишига туртки бўлиши мумкин.

Олимлар бразарларга эга бўлган қора туйнуклар тезроқ масса ортириши мумкинлигини аниқлашди. Бу эса эрта коинотда тез ривожланган улкан қора туйнуклар қандай шаклланганини тушунишга ёрдам беради.

Тадқиқот ScitechDaily нашрида чоп этилган бўлиб, уни Eduardo Bañados бошчилигидаги илмий жамоа олиб борди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?