Россия армияси Покровскни ўққа тутди: қурбонлар бор

1 дақиқа ўқиш727
Россия армияси Покровскни ўққа тутди: қурбонлар бор
Россия армияси 10-март куни Покровск шаҳрига икки марта ҳужум уюштирди, деб хабар берди "Суспильне. Донбасс" нашри Донецк вилояти прокуратураси матбуот котиби Анастасия Медведевага таяниб.

Маълумотларга кўра, босқинчилар фронт чизиғидаги шаҳарга тунги соатларда ва соат 11:00 атрофида яна бир бор зарба берган. Биринчи ҳужум натижасида 76 ёшли фуқаро ҳалок бўлди. Кейинги ҳужумда эса 37 ёшли эркак яраланган бўлиб, унинг сон қисмида ўқ парчаси борлиги аниқланган.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар Покровскга қандай турдаги қуроллар билан зарба берилганини аниқламоқда. Бироқ ҳужум оқибатида тинч аҳоли орасида қурбонлар борлиги сабабли прокуратура уруш қонун-қоидаларини бузиш бўйича тергов ишларини бошлади (Украина Жиноят кодекси 438-моддасининг 1 ва 2-қисми).

Маълумки, 2025-йил март ойи бошида Покровскда ҳали ҳам 3 мингдан ортиқ фуқаро қолмоқда. Бир ҳафта ичида шаҳарни тарк этишга 500 га яқин одам рози бўлган. Шу билан бирга, Россия кучлари шаҳарни бомбардимон қилишда давом этмоқда.

Шунингдек, россиялик ҳарбийлар Донецк фронтида тактикани ўзгартириб, Покровск йўналишидаги ҳужумларни камайтирган, бироқ Торецк йўналишида кучларини ошираётгани қайд этилган. Бу ҳолат Украина Қуролли Кучларининг тактика жиҳатидан эришган ютуқлари билан боғлиқ.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?