Қозоғистонда ҳар 10 йилда ҳайдовчилик аттестацияси жорий этилиши мумкин

1 дақиқа ўқиш672
Қозоғистонда ҳар 10 йилда ҳайдовчилик аттестацияси жорий этилиши мумкин
Қозоғистонда 2024 йилда жароҳатланганлар иштирокида 31 мингдан ортиқ йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди, деб Finratings.kz хабар берди. Сенатор Марат Кожаев бу кўрсаткичнинг юқорилигини ҳайдовчиларнинг тайёргарлиги етарли даражада эмаслиги билан боғлиқ деб ҳисоблайди.

Сенатор Бош вазир Олжас Бектенов номига йўллаган сўровида ҳайдовчиларни ўқитиш ва назорат қилиш тизимини қайта кўриб чиқишни таклиф қилди. Унга кўра, ҳайдовчилар 10 йилда бир марта аттестациядан ўтишлари шарт бўлади.

Кожаевнинг асосий таклифлари:
Авто мактаблар устидан давлат назоратини кучайтириш.
Янги ҳайдовчилар учун синов муддатини жорий қилиш.
Ҳайдовчилик гувоҳномаси олинганидан 6 ой ўтиб малака ошириш курсларини ўтиш мажбурияти.
ЙҲҚ билимлари ва амалиёт машғулотларини ҳар 10 йилда текшириш.
Ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш жараёнини ИИВ назоратига ўтказиш.
Барча йирик шаҳар ва туман марказларида махсус ЙҲҚ марказлари ва автодромлар ташкил этиш.

Шунингдек, сенатор йўл инфратузилмасини яхшилаш бўйича таклифлар берди. Улар қаторида кўп даражали пиёдалар ўтиш жойларини қуриш, ёритиш тизимини яхшилаш, тротуарлар барпо этиш ва йирик шаҳарларнинг четлаб ўтувчи йўлларини тезроқ яратиш каби чоралар мавжуд.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?