Совет иттифоқи қочқини Олег Гордиевский вафот этди

1 дақиқа ўқиш1.1K
Совет иттифоқи қочқини Олег Гордиевский вафот этди
Буюк Британияда 86 ёшли собиқ КГБ полковниги ва совет иттифоқи қочқини Олег Гордиевский ўз уйида вафот этди, деб Tengrinews.kz хабар берди.

У Москвада НКВД ходимининг оиласида туғилган, МГИМОни тамомлаган ва КГБнинг Биринчи бош бошқармасига хизматга кирган. Дания ва Буюк Британияда совет агенти сифатида фаолият юритган. 1974 йилда Копенгагенда MI6 томонидан ёлланган ва кўп йиллар давомида Лондонга СССР ҳақида қимматли маълумотлар етказган.

1985 йилда Лондондан Москвага чақириб олиниб, унга шубҳа билдирилган. У Москвадан Ленинградга, у ердан Финляндия чегарасига қочиб, британ дипломатлари ёрдамида чегарадан ўтган. СССРда давлатга хиёнатда айбланиб, сиртдан ўлим жазосига ҳукм қилинган.

2007 йилда Буюк Британия қироличаси Елизавета II томонидан миллий хавфсизликка қўшган ҳиссаси учун Сент-Майкл ва Сент-Жорж ордени билан тақдирланган. У Ғарб махсус хизматларининг энг муҳим маълумот етказувчиларидан бири ҳисобланган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?