14:36 / 25.03.2025
721

Россия Украина ҳудудларини тўлиқ талаб қилмоқда

Россия Украина ҳудудларини тўлиқ талаб қилмоқда
The Moscow Times манбасининг маълум қилишича, Саудия Арабистонида АҚШ ва Россия ўртасида бўлиб ўтган музокараларда россиялик делегация Украинадаги тўртта ҳудуд — Донецк, Луганск, Запорожье ва Херсон вилоятларини тўлиқ ўз назоратига ўтказишни талаб қилган, деб Tengrinews.kz хабар берди.

Гарчи Россия бу ҳудудларни тўлиқ назорат қилмаётган бўлса-да, Кремль ўз Конституциясига асосан ушбу ҳудудларни маъмурий чегараларда олишга умид қилмоқда. Кремлга яқин манбалар Путин бу ҳудудларни йўқотишни сиёсий жиҳатдан ўзинисига рухсат бера олмаслигини таъкидламоқда.

Манбаларга кўра, Россия Вашингтондан Киевга босим ўтказишни кутмоқда, шунда Украина қўшинлари ушбу ҳудудларни тарк этади. Агар бу амалга ошмаса, Кремл узоқ музокаралар олиб бориш ва параллел равишда ҳарбий йўл билан ҳудудларни эгаллаш тактикасини қўллашини истисно қилмаяпти.

Альтернатив сенарий сифатида Россия бошқа украин ҳудудини, масалан, Днепропетровск ёки Сумсни эгаллаб, уни Херсон ва Запорожье билан алмаштиришни таклиф қилиши мумкин.

2024 йил феврал ҳолатига кўра, Россия қуйидаги даражада ҳудудларни назорат қилмоқда: Луганск — 98,6%, Донецк — 62,6%, Запорожье — 71,9% ва Херсон — 69,3%. Бироқ Запорожье ва Херсон вилоят марказлари Россия қўлида эмас.

Исроиллик ҳарбий таҳлилчи Давид Шарп Россия учун бу ҳудудларни ҳарбий йўл билан эгаллаш ўта мураккаб вазифа эканини айтди. Унинг таъкидлашича, Днепрни кесиб ўтиш ёки Запорожье ва Херсонни олиш учун армияда катта ўзгаришлар бўлиши керак.

Баъзи дипломатларнинг фикрича, Трамп маъмурияти учун Украинанинг аниқ қайси ҳудудлари Россияга ўтиши унчалик муҳим эмас — у фақат ғарбга юзланган, қуролланган Украина мавжуд бўлишини истайди.

24 март куни Эр-Рияд шаҳрида Россия ва АҚШ делегациялари ўртасида 12 соатдан ортиқ музокаралар ўтказилди. Улар ёпиқ форматда, Ritz-Carlton меҳмонхонасида бўлиб ўтди. Музокараларда Қора денгиздаги хавфсизлик ва энергия объектларига вақтинча олов тўхтатиш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар баёнотни 25 март, сешанба куни эълон қилишади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг