257 йўловчи билан учган самолёт учувчи туфайли қайтди

1 дақиқа ўқиш1.8K
257 йўловчи билан учган самолёт учувчи туфайли қайтди
22 март куни United Airlines авиакомпаниясининг Лос-Анжелесдан Шанхайга учаётган рейси ҳавода бурилиб, орқага қайтди. Бунга сабаб — учувчилардан бири ўз паспортини унутиб қолдиргани бўлди, деб хабар берди CNN манбасига таяниб Nova24.uz.

Маълумотларга кўра, самолёт бортида 257 нафар йўловчи ва 13 нафар экипаж аъзоси бўлган. Рейс учганидан икки соат ўтиб, Сан-Франциско шаҳрига қайтиб борди.

"Пилотда паспорт йўқ эди. Биз янги экипажни ташкил қилдик ва мижозларимизни шу куннинг ўзида манзилга етказдик. Йўловчиларга овқатланиш учун ваучерлар ва компенсация тақдим этилди", — деди авиакомпания вакиллари.

Тўрт соатдан сўнг Сан-Францискодан янги экипаж билан рейс қайта учирилди ва Шанхайга тахминан олти соат кечикиб етиб борди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?