Хитойда 20 та робот 120 нафар раққос билан бирга рақсга тушди (видео)

Хитойда 20 та робот 120 нафар раққос билан бирга рақсга тушди (видео)

Хитойнинг Шанхай шаҳрида 2026 йил 22 сентябрь куни WorldSkills халқаро касбий маҳорат мусобақасининг очилиш маросимида 20 та одамсимон робот 120 нафар ёш раққос билан бир саҳнада чиқиш қилди. Бу ҳақда мусобақанинг расмий сайти хабар берди.

Намойиш давомида роботлар инсонлар билан уйғун ҳаракатланиб, вальс ва замонавий рақс элементларини ижро этди. Улар рақс шериклари билан яқин масофада ҳаракатланиб, мураккаб ҳаракатларни ҳам бажарди.

«Келажак нури» деб номланган чиқишни тайёрлаш учун бир неча ой давомида машғулотлар ўтказилган. Роботларнинг ҳаракатларини раққосларникига мослаштириш учун ҳаракатни қайд этиш технологиялари, сенсорлар ва махсус бошқарув тизимларидан фойдаланилган.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, роботлар ва инсонлар иштирокидаги ушбу чиқиш технология ҳамда инсон ижодкорлиги уйғунлигини намойиш этишга қаратилган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар