14:20 / 26.03.2025
2 876

АҚШ Олмаотадаги энг қиммат ер участкасини 49 йилга ижарага олди

АҚШ Олмаотадаги энг қиммат ер участкасини 49 йилга ижарага олди
Қозоғистон Мажилиси депутатлари АҚШ билан Олмаота шаҳридаги бош консуллик қурилиши учун ер участкасини ижарага бериш тўғрисидаги келишувни ратификация қилди, деб хабар берди Tengrinews.kz.

Унга кўра, АҚШ 70 593 квадрат метр майдонни 49 йиллик муддатга ижарага олади. Ер учун ижара тўлови 25 миллион 301 минг 16 долларни ташкил этиб, келишув кучга кирганидан сўнг 30 кун ичида тўлиқ тўланади.

Қонун лойиҳаси муҳокамасида бино баландлиги ва шаҳарсозлик меъёрлари билан боғлиқ масалалар юзага келди. Депутат Сергей Пономарёв таъкидлашича, проспект Ал-Фарабий ортида қурилиш баландлиги 22 метрдан ошмаслиги керак — бу Олмаотадаги энг қиммат ва нуфузли ҳудуд ҳисобланади.

Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Акан Рахматуллиннинг сўзларига кўра, АҚШ консуллиги учун белгиланган 22 метрли баландлик амалдаги меъёрдан бироз юқори. Бу масала америкаликлар билан музокаралар чоғида тортишувларга сабаб бўлган. Фақат ер майдонининг 1,5% қисмида вентилятор шахталари ва алоқа антенналари учун баландлик чекловини оширишга рухсат берилган.

Мазкур ер участкасининг қандай кўринишга эга эканини сайтида кўриш мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг