
28 март куни Мьянма ҳудудида 7,7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. АҚШ Геология хизмати маълумотига кўра, зилзила Мандалай шаҳридан 17,2 километр узоқликда, 10 километр чуқурликда қайд этилган. Ер силкинишлари Янгон, Бангкок ва бошқа минтақаларда ҳам сезилди.

Зилзила содир бўлган ҳудудларда қутқарув ишлари бошланган. Мьянма ҳукумати қурбонлар ва йирик вайронагарчиликлар ҳақида расмий маълумотларни тўплаш билан шуғулланмоқда. Биринчи зилзиладан 12 дақиқа ўтиб, 6,4 магнитудали иккинчи кучли силкиниш ҳам қайд этилган.
Таиланддаги аҳвол
Таиланд пойтахти Бангкокда ҳам зилзила сезиларли бўлган. Қурилаётган бинолардан бири қулаб тушган ва камида 43 нафар ишчи вайроналар остида қолгани маълум қилинди.
Зилзила оқибатида:
🔹 Аэропорт ва метро фаолияти вақтинча тўхтатилди;
🔹 Одамлар кўп қаватли бинолардан ташқарига чиқиб кетди;
🔹 Баланд бинолардаги ҳовузлардан сув тошиб кетди.
Қутқарувчилар фавқулодда иш режимига ўтказилган ва ҳозирда қурбонлар ва жабрланганлар сони ҳақида расмий маълумотлар тўпланмоқда.
Ҳукумат қандай чоралар кўрмоқда?
Ҳозирча расмийлар барча зарурий хавфсизлик чораларини кўраётгани маълум қилинган. Касалхоналардан беморлар эвакуация қилинган, одамлар бинолардан узоқда жойлаштирилмоқда. Вайронагарчиликлар миқёси ва жабрланганлар ҳақида расмий маълумотлар кутилаяпти.
Мавзу бўйича янгиланган маълумотлар тақдим этилишда давом этади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар