01:42 / 29.03.2025
942

Мьянмадаги зилзила қурбонлари сони 144 кишига етгани айтилди (фото, видео)

Мьянмадаги зилзила қурбонлари сони 144 кишига етгани айтилди (фото, видео)
28-март куни Мьянма ва қўшни Таиландда 7,7 ва 6,4 магнитудали иккита кучли зилзила юз берди. Зилзила йирик шаҳарларда, жумладан, фавқулодда ҳолат режими жорий этилган ва аэропортлар фаолияти тўхтатилган Бангкокда ҳам сезилган. Таиланд пойтахтида қурилаётган 30 қаватли осмонўпар бино қулаб тушиб, 43 киши вайроналар остида қолди.

Фото: Reuters
Мьянмада зилзила оқибатлари янада ҳалокатли бўлди. Мандалай ва Сикайн шаҳарлари орасидаги Иравади дарёси устидаги кўприк қулаб тушди, тарихий бинолар, жумладан, Чауктожи пагодаси ва ХIX асрга оид Мандалай саройи деворлари шикастланди.

Фото: Khit Thit Media

Фото: Khit Thit Media
Маҳаллий аҳолининг айтишича, кўплаб уйлар бутунлай вайрон бўлган, одамлар такрорий силкинишлар хавфидан қўрқиб, биноларга қайтишга ботина олмаяпти.

Фото: Khit Thit Mediа

Сўнгги маълумотларга кўра, Мьянмадаги зилзила оқибатида 144 киши ҳалок бўлган, қурбонлар сони яна ортиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат давлат маъмурий кенгаши раиси, бош вазир ва катта генерал Мин Аун Хлайн маълум қилган.

Фото: Khit Thit Media

Фото: Khit Thit Media
“Жами 144 киши ҳалок бўлди. Нейпидо муниципал туманида 432 киши жароҳатланган. Бизга маълум бўлишича, Сагаинг ва Кяуксда 300 киши ҳамон бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Жами 732 киши жароҳат олган. Ўлим ва жароҳатланганлар сони ортиши кутилмоқда. Баъзи жойларда бинолар қулаб тушганлиги сабабли, биз ҳали ҳам бу биноларда қутқарув ишларини олиб бормоқдамиз”, деди давлат раҳбари халққа қилган расмий мурожаатида.

Фото: Khit Thit Media
Сейсмологлар яқин соатлар ичида кучли зилзиладан кейин юз бериши мумкин бўлган такрорий зилзилалар ҳақида огоҳлантирмоқда ва юқори қаватли биноларда бўлишдан сақланишни маслаҳат бермоқда.

Фото: Khit Thit Media
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг