
Севимли Zara савдо маркасининг янги коллекциясининг қимматбаҳо кўйлакни сотиб олган қиз бу «кутилмаган совға» дан ҳангу-манг бўлиб қолди.
Айтиш керакки, 24 — ёшли Кейли Физел кўйлакни дарров киймаган. Бир ой ўтибгина у кўйлакни ишга кийишга қарор қилди. Оффисга боргачгина уни ёқимсиз ҳид таъқиб этаётганини сезиб қолган. Бу ҳид кимдан анқиётганини у ҳатто хаёл ҳам қилмаганди.
Иш куни тугагач кўйлакнинг ички тарафига эътибор қаратди. Аввалига бу шунчаки тикиш жараёнидаги оддий ип деб ўйлади, аммо кейин у бу ипнинг сичқон қўллари каби шаклга эгалиги ҳайратга солди. Узоқ ўйлаб ўтирмай Кейли савдо уйини судга берди. Натижасини кутиб қоламиз.
Эслатиб ўтамиз, Zara дунёнинг турли давлатларида ўз фаолиятини йўлга қўйган машҳур савдо бренди.
Бу ҳодисани атай рақобатчилар уюштиришган бўлиши ҳам мумкин. Яна ким билсин?
Зиёда Зияева тайёрлади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар