Киев, Купянск ва Суми Россия ракеталари ва дронлари ҳужумига учради (фото)

3 дақиқа ўқиш1.1K
Киев, Купянск ва Суми Россия ракеталари ва дронлари ҳужумига учради (фото)
Россия қўшинлари 6 апрел куни тонгида Киевга баллистик ракеталар билан ҳужум қилди. Дарницкий районида нотурар жой биносида ёнғин содир бўлди, яна бир бино вайрон бўлди. Оболонский районида мебел цехи ва омборхонада ёнғин чиққан. Бундан ташқари, бизнес марказининг беш қаватли биноси қисман вайрон бўлган. У ерда Freedom телеканали офиси жойлашгани айтилмоқда. Соломенский районида эса омборхона биноси фасади шикастланган.

Сўнгги маълумотларга кўра, зарба оқибатида бир киши ҳалок бўлган, яна уч киши жароҳатланган.
Киев, Купянск ва Суми Россия ракеталари ва дронлари ҳужумига учради (фото)
Киевдаги шикастланган бино, 2025 йил 6 апрел
Sergey Dolzhenko / EPA / Scanpix / LETA

Киев, Купянск ва Суми Россия ракеталари ва дронлари ҳужумига учради (фото)
Киевнинг Оболонский районидаги бизнес-марказ атрофида шикастланган автомобил, 2025 йил 6 апрел
Yan Dobronosov / Global Images Ukraine / Getty Images

Киев, Купянск ва Суми Россия ракеталари ва дронлари ҳужумига учради (фото)
Киев бўйлаб ракета ҳужуми вақтида кўтарилган тутун, 2025 йил 6 апрел
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA

Киев, Купянск ва Суми Россия ракеталари ва дронлари ҳужумига учради (фото)
Киев, 2025 йил 6 апрел куни тонги
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA

Тунда Россия қўшинлари Суми шаҳрининг фуқаролик инфратузилмасига ҳам дронлар билан ҳужум қилган. Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати (ФВДХ) маълумотига кўра, ҳужум оқибатда маъмурий ва омборхона бинолари ёниб кетган. Қурбонлар йўқ.

ФВДХ Россия қўшинлари Харкив областидаги Купянск шаҳрининг аҳоли яшаш мавзеларига авиабомбалар ташлаганини маълум қилди. Оқибатда турар жой биноларида ёнғинлар содир бўлган. Икки киши – 67 ёшли эркак ва 78 ёшли аёл жабрланган. Харкив области маъмурияти раҳбари Олег Синегубовнинг аниқлик киритишича, снарядлардан бири тўққиз қаватли турар жой биносига келиб тушган, у ерда иккинчи қаватдан еттинчи қаватгача бўлган балконлар, шунингдек, тўртта квартира ёниб кетган.
Киев, Купянск ва Суми Россия ракеталари ва дронлари ҳужумига учради (фото)
Киев, Купянск ва Суми Россия ракеталари ва дронлари ҳужумига учради (фото)
Россия мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, 6 апрелга ўтар кечаси Россия армияси «Украина қуролли кучларининг марказий артиллерия базасига, шунингдек, учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқаришда иштирок этган мудофаа саноати корхоналари»га юқори аниқликдаги қуроллар ва дронлар билан «гуруҳли зарба» йўллаган. «Зарбадан мақсадга эришилди. Объектлар аниқ нишонга олинди», – дея таъкидланади ҳарбий идора хабарида.

Украина президенти Володимир Зеленский тунда Россия армияси томонидан берилган навбатдаги зарбаларга муносабат билдирди. У «Россияга босим ҳали ҳам етарли эмаслиги, Россиянинг Украинага кунлик зарбалари буни исботлаётгани»ни таъкидлаган.

«Россия ўзининг асл ниятини кўрсатмоқда — дунё бунга йўл қўяркан, террорни давом эттириш. <…> Бундай ҳужумлар – [Россия президенти Владимир] Путиннинг барча халқаро дипломатик саъй-ҳаракатларга жавобидир. Ҳамкорларнинг ҳар бири — Америка, бутун Европа, бутун дунё – Россия бундан кейин ҳам жанг қилмоқчи ва ўлдирмоқчи эканини кўрмоқда. Шунинг учун босимни сусайтириш ҳақида ҳеч қандай гап бўлиши керак эмас. Хавфсизликни таъминлаш ва тинчликни яқинлаштириш учун барча кучларни йўналтириш лозим», – дея ёзган Украина президенти.

Бир кун аввал Зеленский Кривий Риҳга берилган зарба оқибатида 19 киши, жумладан, тўққиз бола ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарга АҚШнинг Украинадаги элчихонаси томонидан билдирилган муносабатни танқид қилганди. 4 апрел куни элчи Бриджит Бринк Кривий Риҳдаги болалар майдончаси ва ресторан ҳудудига баллистик ракета келиб тушгани ўзини «даҳшатга солгани» ҳақида ёзганди. Лекин у бу кимнинг ракетаси эканини аниқ қилиб ёзмаганди. Зеленский бундай реакцияни «заифлик» деб атади. «Афсуски, Америка элчихонасининг реакцияси ёқимсиз ҳайрат уйғотади: шундай кучли мамлакат, шундай кучли халқ - ва шундай заиф реакция. Болаларни ўлдирган ракета ҳақида гапирганда ҳатто „Россияники“ деган сўзни айтишдан қўрқишади», – деди Украина президенти.

6 апрел куни Киевга берилган зарбага изоҳ бераркан, элчи Россия сўзини тилга олди: «Эрталабки соат 6:30 ҳолатига кўра, Киев ва Украинанинг қолган қисми Россия томонидан баллистик ва қанотли ракеталар билан ўққа тутилмоқда. Пойтахтда кучли портлашлар ва бир нечта шаҳарларда ҳужумлар ҳақида хабарлар бор», – деб ёзди Бринк X ижтимоий тармоғида.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?