
10 апрель куни Абу-Дабида (БАА) Россия ва АҚШ ўртасида маҳбуслар алмашинуви амалга оширилди. Россия томонидан АҚШ фуқароси Ксения Карелина озод этилди, у давлатга хиёнатда айбланиб 12 йилга қамалган эди. АҚШ эса ўз навбатида Артур Петровни озод қилди, у АҚШда микроэлектроника маҳсулотларини ноқонуний экспорт қилишда айбланган эди, деб BBC хабар берди.
Ксения Карелина Лос-Анжелесда истиқомат қилган ва 2024 йил январь ойида Екатеринбургда қариндошларини зиёрат қилиш пайтида ҳибсга олинган. Унга 51,8 доллар (тақрибан 650 000 сўм) миқдоридаги хайрия маблағини американо-украин жамғармасига ўтказгани учун давлатга хиёнат айби қўйилган.
Артур Петров эса 2023 йил август ойида Кипрда ҳибсга олинган ва кейинчалик АҚШга экстрадиция қилинган. У АҚШда микроэлектроника маҳсулотларини ноқонуний экспорт қилишда айбланган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!